Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази қурилаётган бинодан ёнғин чиқди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида қурилаётган Ислом цивилизацияси маркази ҳудудида ёнғин содир бўлди.
ФВВ маълумотларига кўра, ёнғин ҳақида хабар соат 11:11 да тушган. Том қисмига изоляция материаллари ётқизиш жараёнида технология талаблари бузилиши оқибатида ёнғин юзага келган.
Ёнғин соат 11:32 да назоратга олинган ва 11:34 да тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида 19 квадрат метр майдонда том изоляция материаллари ёниб кетган.
Фуқаролар орасида жабрланганлар йўқ, бинодаги ички хоналарга зиён етмаган ва ёнғин вақтида у ерда қимматли экспонатлар бўлмаган.
Ҳодиса жойига Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов етиб борди.