Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 15/02/2019 Тошкентда гулчилик ва боғдорчиликка бағишланган халқаро кўргазма ўтказилади
Тошкентда гулчилик ва боғдорчиликка бағишланган халқаро кўргазма ўтказилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Савдо-саноат палатаси ахборот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 24-26 май кунлари пойтахтимиздаги “Ўзкўргазмасавдо“ кўргазмалар залида “FLOWERS & GARDEN EXPO UZBEKISTAN” номли гулчилик ва боғдорчилик халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади.

Қайд этилишича, ушбу кўргазма Ўзбекистон билан хорижий компаниялар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтириш, шунингдек мамлакатимиз гулчилик ва боғдорчилик бозорига инвестицияларни жалб қилиш ҳамда тажриба алмашиш имконини беради.

“FLOWERS & GARDEN EXPO UZBEKISTAN” гуллар, ўсимликлар ва уруғлар, флористика ва дизайн, боғ безаклари, боғдорчилик ускуналари ва техникаси, боғ ва пейзаж дизайни, иссиқхоналар, барбекю ва аксессуарлар каби бўлимларни ўз ичига олади. Кўргазмада Б2Б форматида бизнес учрашувлар ташкил этилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг