Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 25/06/2018 Тошкентда аралаш кураш бўйича жаҳон чемпиони қўлга олинди
Тошкентда аралаш кураш бўйича жаҳон чемпиони қўлга олинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент шаҳрида аралаш курашнинг (ММА) оғир вазнли жангчиси Мурод Хонтураев тан жароҳати етказишда айбланиб, қўлга олинган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот мультимедиа маркази хабар қилади.

У 20 июнь куни тунда тан жароҳати, яъни кўкрак қисмига пичоқ билан зарба берилгани жароҳати билан Юнусобод туманидаги собиқ 17-шаҳар шифохонаси, ҳозирги 7-шифохонага ётқизилган. Эртаси куни спортчи Тошкент шаҳар ИИББ га олиб кетилган ва шу кунга қадар сўроқ қилинмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг