Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ҳисобот даврида пойтахтда 924.736 та йўл ҳаракати қоидабузарликлари аниқланган.
Шулардан 270.143 таси қўпол турдаги қоидабузарликлар ҳисобланади. Жумладан, 65.047 тасини белгиланган тезликни меъёридан ошириш қоидабузарликлари ташкил этади.
2017 йил 15 март кунидан Тошкент шаҳрида 115 та чорраҳада фото ва видео қайд қилиш камералари орқали йўл ҳаракати қоидабузарликлари қайд этилмоқда. Жорий йилнинг 15 март кунидан 1 декабрь кунига қадар 200.002 та қоидабузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 90.588 таси транспорт воситаларининг ҳайдовчилари томонидан светофорнинг тақиқловчи ишорасига амал қилмаслик ва 109.414 таси белгиланган тезликни меъёридан оширишни ташкил этади.