Валюта курслари 05/09/2025
$1 – 12437.15
UZS – 0.51%
€1 – 14480.57
UZS – 0.39%
₽1 – 153.34
UZS – 0.14%
Қидириш
Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт қурилиши учун ер майдонлари ажратилди

Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт қурилиши учун ер майдонлари ажратилди

Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт қурилиши учун ер майдонлари ажратилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент вилояти ҳокимияти маълумот беришича, янги халқаро аэропорт қурилиши учун Ўрта-Чирчиқ ва Қуйи-Чирчиқ туманларида жами 1 309,76 гектар ер майдони ажратилиши режалаштирилган.

Ушбу майдоннинг 1 075,45 гектари суғориладиган ерлар, 112,69 гектари боғлар, 0,65 гектари яйлов ва пичанзорлар, қолган 120,97 гектари эса бошқа тоифадаги ерлардан иборат.

Урта-Чирчиқ туманида 790,76 гектар майдон ажратилади, шу жумладан 609,95 гектари суғориладиган ерлар, 112,63 гектари боғлар, 0,65 гектари яйлов ва пичанзорлар ҳамда 67,53 гектари бошқа ерлар ҳисобланади.

Қуйи-Чирчиқ туманида эса 519 гектар ажратилиши кўзда тутилган бўлиб, уларнинг 465,5 гектари суғориладиган ерлар, 0,06 гектари боғлар ва 53,44 гектари бошқа ерлардан иборат.

Янги аэропорт тахминан 1 200 гектар ҳудудни эгаллайди.

Август ойи бошида транспорт вазири Илҳом Маҳкамов таъкидлаганидек, ушбу иншоот амалдаги аэропортдан 17 километр узоқликда, шаҳарнинг жанубий қисмида қурилади. Жой танланиши унинг М-39 автомагистрали ва келгусидаги Тошкент—Самарқанд тўловли йўли каби асосий логистика ва транспорт инфратузилмаларига яқинлиги билан изоҳланади.

Лойиҳанинг биринчи босқичида янги авиаҳаб йилига 20 миллионгача йўловчига хизмат кўрсата олади, бир вақтнинг ўзида 169 та ҳаво кемасини жойлаштириш ҳамда соатига 40 дан ортиқ учиш ва қўнишни таъминлаш имкониятига эга бўлади.

“Uzbekistan Airports” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Жавлонбек Умарходжаев таъкидлашича, комплекс тўлиқ рақамлаштирилган ҳолда ва замонавий технологиялар асосида барпо этилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг