Тошкент вилоятида 1,9 млрд сўмни ўзлаштирган бош ҳисобчи аниқланди — UzDaily.uz
Валюта курслари 12/09/2025
$1 – 12447.35
UZS – 0.7%
€1 – 14545.97
UZS – 0.46%
₽1 – 146.08
UZS – 0.29%
Қидириш
Тошкент вилоятида 1,9 млрд сўмни ўзлаштирган бош ҳисобчи аниқланди

Тошкент вилоятида 1,9 млрд сўмни ўзлаштирган бош ҳисобчи аниқланди

Тошкент вилоятида 1,9 млрд сўмни ўзлаштирган бош ҳисобчи аниқланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “L.A.” ва “Z.P.” МЧЖларнинг бош ҳисобчиси лавозимида ишлаб келган фуқаро, корхоналарнинг электрон рақамли имзо калитларидан фойдаланиб, жами 1,9 млрд сўм маблағларини ўзининг пластик картасига ўтказиб олиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг