Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 17/04/2019 Тошкент вилояти Зангиота туманининг бир қисми Тошкент шаҳрига ўтказиладиган бўлди
Toshkent viloyati Zangiota tumanining bir qismi Toshkent shahriga o'tkaziladigan bo'ldi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) - Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида “Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ва Тошкент шаҳрининг Сергели тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги масала кўриб чиқилди.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, Зангиота туманидан Тошкент шаҳрининг Сергели туманига 428 гектар ер майдони ўтказиб берилмоқда. Тошкент шаҳрига ўтказилаётган ҳудудда 3 та маҳалла фуқаролар йиғини жойлашган бўлиб, уларда 5824 нафар аҳоли, 893 та хонадон(ҳовли, участка)лар мавжуд. 1 та оилавий поликлиника, 1 та умумтаълим мактаби, 1 та мактабгача таълим муассасаси жойлашган.

Маълумки, Тошкент шаҳри Сергели туманида кўп қаватли уйлар қурилаётган ер майдонлари Тошкент вилояти маъмурий чегараси ҳудудида жойлашган бўлиб, ҳужжатларни расмийлаштиришда бир қатор муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шу жумладан, янги қуриб битказилган уйларга кўчиб келаётган шаҳар аҳолисини доимий рўйхатга қўйишда ва квартира ҳужжатларини расмийлаштиришда дуч келинаётган муаммолар аҳолининг эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Ушбу ҳудудларнинг Тошкент шаҳар тасарруфига ўтказилиши Тошкент шаҳри Сергели тумани маъмурий ҳудудида яшайдиган аҳолига қулай шароитлар яратиш, янги қуриб битказилган уйларга кўчиб келаётган шаҳар аҳолисининг доимий рўйхатга қўйиш ва квартира ҳужжатларининг расмийлаштириш, автомобил йўллардан фойдаланиш, уй-жой комплекслари, ижтимоий ва маданий - маиший мақсаддаги объектлар, муҳандислик коммуникацияларини комплекс қуришни янада ривожлантириш мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш ва бошқарув харажатларини камайтириш имконини беради.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 78-моддасига ҳамда «Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддаcига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси “Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ва Тошкент шаҳрининг Сергели тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Шунингдек, Қарор билан Тошкент шаҳрининг Сергели тумани таркибига ўтказилаётган Тошкент вилоятининг Зангиота тумани «23-Ўзгариш» сайлов округидан сайланган халқ депутатлари Зангиота туман Кенгашининг депутати Тошкент шаҳар халқ депутатлари Сергели туман Кенгашининг депутати ҳисобланиниши белгиланиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу Қарорнинг ижроси бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш вазифаси юклатилди.

Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига юборилди.

Кўриб турганингиздек, Сергелидаги масалалар босқичма-босқич ҳал этилмоқда, Тошкент эса табиийки аҳоли эҳтиёжи асосида кенгайиб бормоқда. Буёғи урбанизация энди.

Манба: deputat_kusherbayev телеграм канали.  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг