Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Ўзбекистон 23/05/2023 Тошкент вилояти божхона бошқармасининг «Яллама» чегара-божхона пости фаолияти бўйича ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарга муносабат
Тошкент вилояти божхона бошқармасининг «Яллама» чегара-божхона пости фаолияти бўйича ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарга муносабат

Жорий йилнинг 19 май куни ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти божхона бошқармасининг «Яллама» чегара божхона пости орқали қўшни Қозоғистон Республикасига чиқиш йўналишида юк автомобилларининг тирбандлиги юзага келганлиги билан боғлиқ видеолавҳа ёритилган. 

Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда мамлакатимиз иқтисодиёти ва ташқи савдо айланмаси тобора ривожланиб, шунга мувофиқ чегара-ўтказиш пунктлари орқали юк автотранспорт воситаларининг ҳаракати ҳам кескин равишда ортиб бормоқда. 

Хусусан, 2023 йилнинг 4 ойи давомида Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегараси орқали 331 672 та автотранспорт воситалари ҳаракатланган бўлиб, бу ўтган йилнинг мос даврига (160 689 та) нисбатан икки баробардан кўпроққа тўғри келади. 

Айни пайтда юзага келган тирбанликларни бартараф этиш борасида ҳар икки давлат ваколатли идоралари ўртасида яқиндан ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Шунингдек, чегара божхона постларининг ўтказиш имкониятини ошириш орқали фуқаролар, тадбиркор ва юк ташувчиларга қулайликлар яратиш мақсадида Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасидаги ўтказиш пунктларида қурилиш ва реконструкция ишлари амалга оширилмоқда. 

Жумладан, «Навоий» (Ўзбекистон) – Капланбек (Қозоғистон) чегара-божхона постлари ҳар икки давлат томонидан модернизация ва реконструкция қилиниши муносабати билан фаолияти 2022 йил 1 декабрдан вақтинча тўхтатилган.

Шунингдек, Қозоғистонга чиқиш йўналишидаги «С.Нажимов» (Ўзбекистон) – «Казыгурт» (Қозоғистон), «Сирдарё» (Ўзбекистон) – «Атамакен» (Қозоғистон) чегара божхона постларининг Қозоғистон томонида реконструкция ишлари бошланиши муносабати билан жорий йилнинг 15 февралидан ушбу постлар орқали пиёдалар, автобус, енгил ва юк кўтариш қобилияти 3,5 тоннагача бўлган юк автотранспорт воситалари ҳаракати реконструкция даврида вақтинчалик тўхтатилган.

Ҳозирда «С.Нажимов» ва «Сирдарё» постлари орқали фақатгина юк кўтариш вазни 3,5 тоннадан юқори бўлган юк автотранспорт воситалари ҳаракати давом этмоқда.

Қўшни Қозоғистон Республикасига чегара-ўтказиш пунктлари орқали чиқмоқчи бўлган пиёдалар, автобус, енгил ва юк транспорт воситалари ҳайдовчилари ушбу ўтказиш пунктларига муқобил сифатида қуйидаги йўналишлар орқали ҳаракатланишлари мақсадга мувофиқ ҳисобланади:

- иш тартиби куну-тун бўлган «Ғишткўприк» чегара-божхона пости орқали пиёдалар ва автобуслар;

- иш тартиби куну-тун бўлган

«Яллама» чегара-божхона пости орқали пиёдалар, автобус,

енгил ва юк автотранспорт воситалари

- иш тартиби куннинг ёруғ вақтида бўлган «Малик» ва «Оқ олтин» ўтказиш пунктлари орқали пиёдалар ва енгил автомашиналар

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг