Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 17/04/2019 Тошкент ва Минск биродарлашган шаҳарларга айланиши мумкин
Toshkent va Minsk birodarlashgan shaharlarga aylanishi mumkin

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) - Тошкент ҳокимияти делегацияси ва Минск шаҳар ижроия қўмитаси 15 апрель куни пойтахтларнинг савдо-иқтисодий, илмий-техник ва маданий ҳамкорлиги тўғрисидаги келишувни имзолади. Бундан ташқари, Тошкент ва Минкс ўртасида биродарлашган шаҳарлар мақоми тўғрисидаги битимни имзолаш режалаштирилмоқда.

Беларусь пойтахтига ташриф чоғида Ўзбекистон делегацияси Минск Жарроҳлик, трансплантология ва гематология илмий-амалий маркази ҳамда «Белкоммунмаш» жамоат электр транспорт воситалари ишлаб чиқариш корхонасига ташриф буюрди.

Ўтган йили Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги савдо айланмаси 86,5 млн долларга етди. Тошкентда Беларусь капитали иштирокидаги 32 та корхона, жумладан «Амкадор-Агротехмаш», «МАЗ-Ташкент» ва «Белфарм» қўшма корхоналари фаолият кўрсатмоқда.

Ҳамкорликни кенгайтириш учун ўзбек-беларусь бизнес форумини ўтказиш режалаштирилмоқда, дея хабар берди ҳокимият матбуот хизмати.

Манба: Тошкент ҳокимият матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг