Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Технологиялар 11/12/2023 Тошкент шахар, Навоий ва Самарқанд вилоятлари АКТнинг ривожланиши бўйича пешқадам
Тошкент шахар, Навоий ва Самарқанд вилоятлари АКТнинг ривожланиши бўйича пешқадам

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари АКТнинг ривожланиш индекси асосида Ўзбекистон ҳудудлари рейтингини тузди. 

Таҳлил давомида қуйидаги натижалар олинди:

1)2015-йилдан 2022-йилгача бўлган даврда Ўзбекистон бўйича АКТ ривожланишининг йиғма индекси 5,55 дан 6,20 гача кўтарилган.

2)Етакчи ўринларни (ТОП-3) Тошкент ш. (индекс қиймати – 8,92), Навоий (6,78)

ва Самарқанд (6,39) вилоятлари эгаллади.

3)Индекснинг энг паст қиймати Сирдарё (5,39), Сурхондарё (5,13) ва Жиззах (5,10) вилоятларида қайд этилди.

Индекс қиймати бўйича энг катта ўсиш Самарқанд вилоятида (+1,00) кузатилди ва у 2015-йилдаги 6-ўриндан 2022-йилда 3-ўринга, яъни 3 поғона кўтарилди.

Шу билан бирга, ҳудудий индекснинг ривожланишига “АКТдан фойдаланиш имконияти” (кўрсаткич 5,72 дан 7,3 га ўсди) ва “АКТдан фойдаланиш даражаси” (3,9 дан 5,2 га) гуруҳлари катта ҳисса қўшди.

Индекс 11 та кўрсаткичдан иборат бўлиб, улар 3 та гуруҳга ажратилган: "АКТдан фойдаланиш имконияти", "АКТдан фойдаланиш даражаси" ва "АКТдан фойдаланиш кўникмалари".

"АКТдан фойдаланиш имконияти" гуруҳи 5 та,

"АКТдан фойдаланиш даражаси" ва "АКТдан фойдаланиш кўникмалари" гуруҳлари 3 тадан кўрсаткични жамлаган.

АКТ соҳасини янада ривожлантириш ва глобал талабларга жавоб берадиган замонавий IT-инфратузилмасини яратиш учун қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ:

хусусий капитални кенг жалб қилиш ҳисобига рақамли инфратузилмани молиялаштиришни ошириш;

IT-соҳасида таълим ва кадрлар тайёрлашни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

IT-инновациялар ва тадбиркорлик учун қулай муҳит яратиш.

мамлакат бозорига йирик халқаро IT-компаниялар ва инвесторларни жалб қилиш мақсадида лицензияланган рақамли маҳсулотлар ва ечимлардан фойдаланиш муҳити ва маданиятини шакллантириш.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг