Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 08/01/2018 Тошкент шаҳридаги Инҳа университети “Халқаро савдо ва ҳамкорлик” факультетини очиши мумкин
Тошкент шаҳридаги Инҳа университети “Халқаро савдо ва ҳамкорлик” факультетини очиши мумкин
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент шаҳридаги Инҳа университети “Халқаро савдо ва ҳамкорлик” факультетини очиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлигининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

2017 йилнинг декабрь ойи охирида Ташқи савдо вазирлиги Корея Республикаси Инҳа университети вице-президенти Инкё Чеонг билан учрашди.

Инкё Чеонг Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдирди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида иқтисодиётнинг барча жабҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ўз вақтида ва аҳамиятини алоҳида қайд этди.

Хусусан, Корея томони Ўзбекистондаги таълим тизимини такомиллаштиришга ва дунёдаги етакчи университетларни жалб қилишга катта эътибор қаратиб келмоқда.

Учрашув чоғида Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ва Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида “Халқаро савдо ва ҳамкорлик” факультетини ташкил этиш масаласини ишлаб чиқишга келишдилар. Шу билан бирга, вазирлик ходимлари таклиф этилган маърузачилар сифатида иштирок этадилар.

Томонлар Ўзбекистон Республикасини Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо бўлиш масаласи бўйича ҳам ҳамкорлик қиладилар.

Шу билан бир вақтда, томонлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигининг фаолиятига иқтидорли талабаларни жалб қилиш тўғрисида ҳам келишиб олдилар.

Корея томони Тошкентдаги Инҳа университетида Халқаро савдо бўйича илмий марказ ташкил этишга қизиқиш билдирди.

Инҳа университети таклифи қўллаб-қувватланди ва Вазирликнинг ушбу марказни ташкил қилишда ҳамкор сифатида иштирок этишга тайёрлигини билдирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг