Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 25/10/2016 Тошкент шаҳрида Х-Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси бошланди
Тошкент шаҳрида Х-Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси бошланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 24-октябрь куни Ўзбекистон Республикаси пойтахти Тошкент шаҳрида Х-Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси бошланди.

Саноат кооперациясини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг 12.11.2007 йилдаги ПФ-3937-сонли “Тармоқлараро ва тармоқичи саноат кооперацияларини истиқболда ривожлантириш чора-тадбирлари тоғрисида”ги Фармонига мувофиқ кейинчалик Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси мақомини эгаллаган Республика саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси ташкил этилган.

Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси ўзининг 10 йиллик фаолияти мобайнида нақадар муҳим эканлигини исботлади. Шу кунгача ярмарка иштирокчилари сони 7 марта, экспонатлар сони 20 мингта маҳсулот туригача, саноат кооперацияси бўйича маҳсулотлар етказиб бериш бўйича тузилган шартномалар ҳажми 11 мартагача ошди.

Ҳар йили ярмаркада республиканинг етакчи илмий, муҳандислик-техника каби саноат ва корхоналаридан турли ҳил фаолият йўналишидаги100 мингдан ортиқ мутаҳассислар иштирок этишади. Тадбирнинг халқаро даражадаги нуфузини йилдан йилга ошиб бормоқда. Жумладан, 2015-йилда ярмаркада 55 та дунё мамлакатларидан 1300 хорижий фирма ва компания вакиллари ташриф буюрди (Германия, Туркия, БАА, МДҲ иштирокчи давлатлари ва бошқалар). 2015-йили бўлиб ўтган ярмаркада 8,3 миллиард долларлик экспорт контрактлари тузилди бу республиканинг деярли ярим экспортини ташкил этади.

Саноат ярмаркасини ҳар йили ташкил этиш саноатнинг турли ҳил йўналишлардаги корхоналарнинг алоқаларни ривожлантиришга шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнига кичик бизнес корхоналарини жалб қилишга кўмаклашади.

Ананавий тарзда саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси икки босқичда бўлиб ўтади: биринчи босқичда тармоқлараро кўргазма ва ярмарка ўтказилса, иккинчи босқичда- Халқаро тармоқлараро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.03.2016 йилдаги “2016-йилда Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржасини ўтказиш ва ташкиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №67-сонли қарорини бажариш мақсадида жорий йилнинг март-июн ойларида тадбирнинг 1-босқичи бўлиб ўтди, унда республиканинг 13 та ҳудудий ва 4 ярмарка 7 та саноати тармоқлари иштирок этди.

Бўлиб ўтган тадбирларнинг натижаларига кўра, саноат кооперацияларини истиқболда кенгайтириш ва маҳаллий маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиб олиш ҳажмини кенгайтиришга республиканинг бир қатор корхоналари қизиқиш билдирган.

Ярмаркада ҳудудий 5 мингдан ортиқ корхоналар ва республиканинг саноат тармоқлари иштирок этишди. Ярмарка давомида 2016-йилга қўшимча саноат кооперацияси бўйича 1 триллион сўмдан ортиқ шартномалар тузилди. Ушбу тузилган шартномалар йўналиши тоғ-кон, боғдорчилик учун мини трактор, компрессорлар, ГМ автомобиллари учун қўшимча қисмлар, қишлоқ хўжалиги техникаси, электроэнергия генераторлари, медетсина анжомлари, ЕВРО стандартидаги мойлаш материаллари, керамика учун елимлар, траветин, юқори сифатли санитар керамика, вактсина, медитсина дори-дармонлари ва ҳоказо. Шу ўринда хусусий бизнес ва кичик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати ва техник ҳарактеристикаси хорижий ўхшаш маҳсулотларга ўз ўрнини бермайди ва бу нафақат саноат корхоналари балким, халқ таълими, оилй ва ўрта маҳсус таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа тармоқлардаги корхоналарнинг қизиқишини уйғотди.

Республикамизда бўлиб ўтиши кўзда тутилаётган саноат ярмаркасида кичик бизнес корхоналари ишлаб чиқариш тармоқлари бўйича ўз маҳсулотларини тақдим қиладилар. Ярмаркада минерал-хом ашё ресурсларини қазиш ва қайта ишлаш, автомобилсозлик, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, элекротехника, кимё, фармацевтика, енгил, озиқ-овқат саноати, қурилиш материаллари, полиграфия, транспорт ва транспорт машинасозлиги ва бошқа йўналишлар тақдим қилинди.

Корхоналар ва ташкилотлар стендларида айни вақтда импорт қилинаётган маҳсулотларни кўриш мумкин.

Ярмарка қатнашчиларига ОАЖ “Ўзэкспомарказ МВК”нинг барча инфраструктураси тақдим қилинади. Х Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси қатнашчилари ҳамда иштирокчилари корхоналар ва тармоқларнинг презентатсияларида иштирок этиб уларнинг техник ва технологик имкониятлари билан яқиндан танишишлари мумкин.

Саноат тармоқарларининг талабларини баҳолай туриб, корхоналар вақтидан олдин ривожланиш истиқболларини аниқлаб, кейинг йилга ўз ишлаб чиқарадиган маҳсулотларига буюртмалар портфелини тўлдириш имконига эга бўладилар.

Халақаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси доирасида бутловчи ишланмалар, хом-ашё ва материаллар, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни сотиб олиш барча маҳаллий истеъмолчилар учун қўшимча тендерларсиз тўғридан тўғри шартномалар асосида амалга оширилади.

Иштирокчилар республикамизнинг вазирлик ва идоралари мутаҳасисларининг консултаттсия хизматидан фойдаланишлари мумкин.

Маҳсулотлар етказиб беришга оид шартномалар ярмарка Дирекцияси томонидан Давлат реестрига киритилади.

Х Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси 2016-йилнинг энг муҳим тадбирларидан бири бўлиши шубҳасиздир.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг