Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 07/11/2024 Тошкент шаҳрида Ўзбекистон - Литва бизнес-форуми бўлиб ўтди

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон - Литва бизнес-форуми бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 6 ноябрь куни Тошкент шаҳрида транспорт-логистика, эенергетика, машинасозлик, озиқ-овқат ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолият юритувчи 100дан ортиқ икки давлат ишбилармон доира вакиллари иштирокида қўшма Ўзбекистон - Литва бизнес-форуми ҳамда В2В форматидаги икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 3-8 ноябрь кунлари Литва Саноатчилар Конфедерацияси бошчилигидаги ишбилармон доира вакилларидан иборат делегациянинг Тошкент шаҳрига ташрифи амалга оширилмоқда.

Тадбирни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Дилшод Расулов ҳамда Литва Саноатчилар Конфедерацияси Ишбилармонлар Кенгашлари директори Ремигиюс Кабячюс ўз нутқлари билан очиб берди.

Унда Литва Республикасининг Олмаотадаги бош консули Гвидас Керушаускас хам қатнашди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги қошидаги Хорижий инвестицияларни жалб қилиш агентлиги директори ўринбосари Несор Роксана ҳамда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги вакилллари томонидан мамлакатмизнинг инвестицион салоҳияти ҳамда тадбиркорликнинг кенг истиқболлари намойиш этилган тақдимот билан қатнашилди.

Бундан ташқари, Литванинг еткачи "TRANSPORTO VYSTYMO GRUPĖ", "TRANZITO PASLAUGŲ CENTRAS", "BEGA" ва "ONYX" корхоналари вакиллари томонидан ташкилот фаолияти акс эттирилган тақдимотлар намойиш этилди.

Форум якуни бўйича, Ўзбекистон ҳамда Литва ишбилармон доира вакиллари ўртасида В2В форматидаги икки томонлама учрашувлар ўтказилиб, ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган қатор келишувларга эришилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг