Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Иқтисод 12/03/2018 Тошкент шаҳрида «Hi-Tech City» бунёд этиладиган жой маълум бўлди
Тошкент шаҳрида «Hi-Tech City» бунёд этиладиган жой маълум бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 1,4 млрд долларга баҳоланаётган «Hi-Tech City» — Тошкентнинг «юқори технологияли тумани» Ўзэкспомарказ ва Халқаро бизнес маркази жойлашган ҳудудни ўз ичига олади.

Ўзбекистон ҳукумати «Hi-Tech City» Халқаро юқори технологияли инновацион марказ қуриладиган майдонни белгилаб берди. Вазирлар Маҳкамасининг 5 мартдаги қарорига мувофиқ, марказ Амир Темур, Кичик ҳалқа йўли, Сандиққўрғон ва Ифтихор кўчалари ўртасидаги ҳудудда жойлашади.

Илғор ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш учун қулай шароитларни яратиш мақсадида ташкил этилаётган мавзе Тошкент ахборот технологиялари университети яқинида жойлашиб, Халқаро бизнес марказ ва Ўзэкспомарказ майдонини ўз ичига олади.

«Hi-Tech City» компаниясини бошқариш функцияси билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қошида ташкил этиладиган марказ ҳудудида янги объектларнинг қурилиши ва фойдаланишга топширилиши бўйича дирекция (ДУК) шуғулланади. Дирекция инвесторларни танлайди, улар билан музокаралар олиб боради ва инвестицион келишувлар тузади, шунингдек, лойиҳанинг амалга оширилишини назорат қилади.

Март ойи давомида бўлғуси марказ жойлаштириладиган ҳудуддаги бузилиши лозим бўлган турар жойлар ва иншоотлар бу ерда ҳақиқатдан ҳам яшаётган оилалар рўйхати шакллантирилган ҳолда инвентаризациядан ўтказилади. Уларга янги ер участкалари ажратилиши лозим.

Аввалроқ «Hi-Tech City» қурилиши учун тўртта вариант таклиф этилгани хабар қилинган эди. Жанубий Кореянинг POSCO Daewoo компанияси билан биргаликда амалга оширилаётган лойиҳа қиймати 1,4 млрд долларни ташкил этади.

Айни пайтда Ўзбекистон пойтахтида қиймати 1 млрд долларга тенг «Tashkent City» Халқаро ишбилармонлик маркази ҳам қурилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг