Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Ўзбекистон 13/01/2024 Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши ҳақидаги хабарлар ўрганиб чикилди
Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши ҳақидаги хабарлар ўрганиб чикилди

Бош прокуратура ҳамда Экология, атроф-муҳитини муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамкорлигида мутахассислар иштирокида ижтимоий тармоқларда тарқалаётган Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши ҳақидаги хабарлар ва уларга сабаб бўлаётган ҳолатларнинг муҳокамаси ўтказилди.

Унда Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Ў.Ўтаев иштирок этиб, Президентимиз ташаббуслари билан мамлакатимизда «Яшил макон» умуммиллий дастури доирасида 85 млн. тупдан ортиқ дарахт экилганлиги, Орол денгизининг қуриган тубида 1,8 миллион гектар майдонда ёки биргина Сурхондарёда қурғоқчиликка чидамли 3 млн. туп ўсимликлардан иборат яшил ҳудудлар барпо этилганлиги айтиб ўтилди. 

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши ҳақидаги маълумотлар ва уларнинг сабабларига тўхталиб, шаҳарида  сунъий кўллар, сув ҳавзалари, яшил қопламаларнинг камайиб кетганлиги, минтақада сув танқислиги сабаб чўллашишнинг кенгайиб бораётганлиги, автотранспорт воситалари, ёқилғи энергетикаси ҳамда сувдан тежамкорлик билан
фойдаланишда муайян қонунбузилиш ҳолатларига чек қўйилмаётганлиги, атмосферага меъёридан ортиқ ташламалар ташланаётганлигига урғу берди.

Йиғилиш якуни бўйича Атмосфера ҳавосини «Автомобилсиз кун», ҳафта кунларини жуфт ва тоқ рақамли автомобилларга бўлиш, жамоат транспорт воситаларидан фойдаланишни кенгайтириш, стандарт минимумини «Евро-4» га кўтариш, саноатда кўмир ёқилғисидан воз кечиш ва шу каби кўплаб таклифларни ишлаб чиқиш ва реализация қилишга келишилди. 

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати агентлиги ҳаво ифлосланишини автоматик усулда мониторинг қилишга мўлжалланган замонавий HORIBA станциялари билан таъминланган бўлиб, ҳаво ифлосланиши бўйича расмий маълумотларни эълон қилиб боради. Ҳаво ифлосланиши бўйича маълумотлар билан ишлашда расмий манбаалардан фойдаланган ҳолда норасмий манбааларга таянмаслик тавсия этилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг