Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 26/04/2018 Тошкент шаҳар ҳокими в.б. тайинланди
Тошкент шаҳар ҳокими в.б. тайинланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йил 26 апрель куни 15:00 да Тошкент шаҳар ҳокимлигида бош вазир иштирокида навбатдан ташқари 35-сессияда, Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига Артикходжаев Жахонгир Абидовичнинг номзоди кўрсатилди. Депутатлар ушбу номзодни бир овозда тасдиқлашди. Артикходжаев Жахонгир Абидович Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Артикходжаев Жахонгир Абидович 1975 йил 2 январда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек. 1991-1996 йй. Тошкент давлат Иқтисодиёт университетида таҳсил олган. Мутахассислиги иқтисодчи. 2015 йил “Дўстлик” ордени билан мукофотланган. Тошкент шаҳри “Артель Инжиниринг” масъулияти чекланган жамияти директори лавозимида ишлаб келган. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг