Валюта курслари 25/09/2024
$1 – 12754.83
UZS – 0.06%
€1 – 14202.50
UZS – 0.31%
₽1 – 137.21
UZS – -0.04%
Қидириш
Ўзбекистон 06/12/2021 Тошкент шаҳар Чилонзор туманида амалга оширилган «Хавфсиз ҳудуд» лойиҳаси якунлари муҳокама қилинди
Тошкент шаҳар Чилонзор туманида амалга оширилган «Хавфсиз ҳудуд» лойиҳаси якунлари муҳокама қилинди

Бош прокуратура Академияси томонидан 2021 йил 6 декабрь куни «Hyatt Regency» меҳмонхонасида БМТнинг Гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг (БМТ ГЖБ) Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри Чилонзор туманида амалга оширилган «Хавфсиз ҳудуд» қўшма лойиҳаси якунига бағишланган брифинг ўтказилди.

Тадбирга манфаатдор вазирлик ва идоралар ходимлари, ОАВ вакиллари ва блогерлар таклиф этилди.

Брифингда шунингдек БМТ ГЖБ Вена шаҳридаги штаб-квартираси ходими, шаҳар хавфсизлиги лойиҳаси координатори Н.Греллье, БМТ ГЖБ Марказий Осиёдаги минтақавий вакили А.Миттал, БМТ ГЖБ Марказий Осиёдаги Жиноий одил суд бўйича Минтақавий дастурининг халқаро координатори К.Маркверинг, шунингдек, халқаро ва миллий экспертлар  қатнашдилар.

Тадбир давомида ҳуқуқшунослар, психологлар, социологлар ва амалиётчи мсутахассислардан иборат экспертлар гуруҳи тадқиқотнинг асосий натижалари, хулосалар, таклиф ва тавсияларни ўз ичига олган якуний ҳисоботни тақдим этдилар.

Хусусан, олиб борилган тадқиқотлар «Хавфсизлик» тушунчасининг шаҳар муҳитида тегишли турдаги инфратузилма мавжудлиги орқали инсоннинг асосий эҳтиёжларини қондириш контекстида тушуниладиган муқобил кўринишини ифодалаши таъкидланди. Мутахассислар барча урбанистик (ижтимоий-иқтисодий) омилларни ҳисобга олган ҳолда жиноятчиликни таҳлил қилиш ва унинг динамикасини башорат қилиш орқали хавфсизликнинг жорий ҳолатини баҳолашнинг ягона методологиясини ишлаб чиқиш зарурлигини қайд этдилар.

Чилонзор туманида ўтказилган тадқиқотлар аҳоли хавфсизлигига таъсир этувчи асосий омил ва шарт-шароитлар, муаммо ва таҳдидлар, хавф-хатарлар ҳамда уларнинг олдини олиш чораларини аниқлаш имконини берди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, Covid-19 пандемияси ва у билан боғлиқ чекловлар тадқиқот жараёнига баъзи тузатишлар киритди. Шу билан бирга, бошқа ҳудудлардаги муаммоларни ўрганиш жамоат хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этиши ҳақида фикрлар билдирилди.

Иштирокчилар лойиҳани амалга ошириш жараёнида тўпланган тажриба жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалаларини миллий миқёсда чуқур ўрганиш бўйича комплекс тадқиқотлар ўтказиш учун ишончли асос бўлиб хизмат қилишини якдиллик билан таъкидладилар.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг