Валюта курслари 12/09/2025
$1 – 12447.35
UZS – 0.7%
€1 – 14545.97
UZS – 0.46%
₽1 – 146.08
UZS – 0.29%
Қидириш
Тошкент — Самарқанд йўналишида қўшимча Afrosiyob қатновлари йўлга қўйилади

Тошкент — Самарқанд йўналишида қўшимча Afrosiyob қатновлари йўлга қўйилади

Тошкент — Самарқанд йўналишида қўшимча Afrosiyob қатновлари йўлга қўйилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йил 15 декабрдан бошлаб Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналиши бўйича Afrosiyob юқори тезликдаги электропоездининг қўшимча қатновлари амалга оширилади.

Қўшимча қатновлар 2024 йилнинг 15 декабридан 31 декабригача ҳамда 2025 йилнинг 3 январидан 12 январигача жума, шанба ва якшанба кунлари бажарилади.

Поезд қуйидаги жадвалга мувофиқ ҳаракат қилади:

Рейс №775 Самарқанд — Тошкент: Самарқанддан жўнаш — соат 10:55, Тошкентга етиб келиш — соат 13:15.

Рейс №776 Тошкент — Самарқанд: Тошкентдан жўнаш — соат 13:56, Самарқандга етиб келиш — соат 16:14.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг