Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Маданият 02/06/2017 “Тошкент” РФБ биноси концерт залига айлантирилади
“Тошкент” РФБ биноси концерт залига айлантирилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Пойтахтимизнинг Бухоро кўчаси, 10-уйда жойлашган “Тошкент” Республика Фонд биржаси (РФБ) биноси “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси тасарруфига ўтказилади.

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эълон қилинди. Мазкур қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Маданият вазирлиги ва Тошкент шаҳри ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда Тошкент шаҳри, Бухоро кўчаси, 10-уйда жойлашган бинони “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси тасарруфига ўтказиш ва ушбу бинода жаҳон андозаларига тўлиқ мос келадиган, академик жамоаларнинг бадиий дастурлари намойиш этиладиган, жонли ижрога мўлжалланган замонавий концерт залини барпо этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиши белгиланган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг