Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 23/05/2019 Томас Гремингер: ЙХҲТ Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлашдан манфаатдор
Tomas Greminger: YXHT O'zbekiston bilan munosabatlarni mustahkamlashdan manfaatdor

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019-йилнинг 20-май куни Ўзбекистоннинг Австриядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси, ЙХҲТ ва Вена шаҳридаги бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Шерзод Асадов ЙХҲТ Бош котиби Томас Гремингер билан учрашди.

Мулоқотда ЙХҲТнинг амалдаги раиси, Словакия ташқи ва Европа ишлари вазири Мирослав Лайчакнинг 2019-йил 19-20-май кунлари мамлакатимизга қилган ташрифи якунлари, шунингдек, ташкилот фаолияти ҳамда ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Томас Гремингер Ўзбекистоннинг ЙХҲТ билан ҳамкорликни янада ривожлантириш йўлидаги саъй-ҳаракатларига юқори баҳо берди, ташкилот бундан кейин ҳам муносабатларни мустаҳкамлашдан манфаатдор экани таъкидланди.

Бош котиб Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари, сўз эркинлиги ва ахборот олиш ҳуқуқини мустаҳкамлаш, давлат идоралари масъулиятини ошириш, ижтимоий сиёсат ва демократик институтларни қўллаб-қувватлашни давом этириш, иқтисодиётни либераллаштириш бўйича амалга оширилаётган самарали ҳаракатларни мамнуният билан қайд этди. Ўзбекистонда бир қатор хорижий агентликлар ва ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар сайтларига кириш тўлиқ тиклангани эътироф этилди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар самарали амалга оширилаётгани, мазкур стратегиянинг мақсади ЙХҲТ кун тартибида турган масалаларга тўла мос келиши алоҳида таъкидланди.

Учрашув якунига кўра, ҳамкорликда Ўзбекистонда кенг миқёсда олиб борилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга қаратилган бир қатор қўшимча тадбирлар ишлаб чиқиш, ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.

Манба: ТИВ расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг