Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 21/05/2019 Тўрт ойи давомида енгил автомобиллар импорти 136,8 млн доллардан ошди
To'rt oyi davomida yengil avtomobillar importi 136,8 mln dollardan oshdi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Йилнинг дастлабки тўрт ойи давомида енгил автомобиллар импорти 136,8 млн доллардан ошди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 2,1 баравар кўп. Таққослаш учун: 2018 йил давомида енгил автомобиллар импорти 319 миллион долларни ташкил этганди.

Январь-март ойларида мамлакатга 106,4 млн долларлик автомобиллар импорт қилинганди, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 2,2 баравар кўп эди.

Чет эл автомобиллари импортининг ўсиши айнан январь ойида қимматбаҳо хорижий машиналарни олиб кириш енгиллаштирилгани билан боғлиқ - агар автомобиль 40 минг доллар ёки ундан қимматроқ турса ва ишлаб чиқарилган санасидан икки йил ўтмаган бўлса, унда унга ноль ставкали бож ва 20% акциз солиғи қўлланилади.

Манба: Давлат статистика қўмитаси расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг