Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 12/07/2016 ТИВда Канада элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
ТИВда Канада элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 12-июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Канада Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Жон Раналд Кёр билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида турли соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва устувор йўналишлари, жумладан томонларнинг ҳамкорликни янада ривожлантириш борасидаги таклифлари муҳокама қилинди, дея хабар беради ЎзР ТИВ Матбуот хизмати.

Элчи Ўзбекистон-Канада парламентлараро муносабатларининг чуқурлаштириш истиқболларини қайд этиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенатида бўлиб ўтган учрашув ва музокалардан олган таассуротларини сўзлаб берди.

Томонлар Ўзбекистон ва Канада ўртасида ўзаро манфаатли сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар алоқаларни янада фаоллаштиришга қаратилган муайян чораларни кўришга тайёрлигини тасдиқлашди.

Учрашувда халқаро кун тартибининг масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг