Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 20/06/2018 ТИВ раҳбари Афғонистон Президентининг маслаҳатчисини қабул қилди
ТИВ раҳбари Афғонистон Президентининг маслаҳатчисини қабул қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йил 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Муҳаммад Ҳаниф Атмарни қабул қилди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Учрашув бошида Муҳаммад Ҳаниф Атмар қурғоқчиликдан жабр чеккан Афғонистон халқига кўрсатилган гуманитар ёрдам учун Президент Муҳаммад Ашраф Ғани номидан Ўзбекистон Ҳукумати ва халқига самимий миннатдорлик изҳор этди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Афғонистон ва минтақа кун тартибидаги муҳим масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Президент маслаҳатчиси Афғонистондаги вазият ҳақида батафсил маълумот берди. У 2018 йил 26-27 март кунлари Афғонистон бўйича Тошкент халқаро конференцияси давомида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича изчил ва тизимли ишлар учун Ўзбекистон томонига миннатдорлик билдирди.

Шунингдек, Афғонистон томони Ташқи ишлар вазирлигининг 18 июндаги Баёнотида келтирилган тинчлик музокаралари жараёнига кўмак кўрсатиш тўгърисидаги Ўзбекистон ҳукумати мавқейини тўлиқ қўллаб-қувватлади.

Суҳбат давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий, гуманитар, таълим ва бошқа соҳаларда давлатлараро ҳамкорликнинг жадал ривожланиши мамнуният билан таъкидлади ва икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашувда Афғонистон Элчиси Сайид Шаҳобиддин Тимурий иштирок этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг