Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 03/02/2019 ТИВ: Полша Республикаси билан ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда
ТИВ: Полша Республикаси билан ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси делегацияси таркибида Варшава шаҳрида бўлган Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов Полша Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Бартош Чихоцкий билан учрашди.

Икки томонлама ҳамда Ўзбекистон-Европа Иттифоқи шаклидаги Ўзбекистон-Полша шериклиги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Полша дипломатининг таъкидлашича, Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган барча соҳалардаги кенг кўламли ислоҳотлар, шунингдек, минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамланиши унинг мамлакатида юксак баҳоланмоқда. Афғонистонга нисбатан конструктив сиёсат қўллаб - қувватланди.

Сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, транспорт-коммуникация ва бошқа масалаларни ҳал қилишдан томонлар манфаатдорлигини тасдиқланди. Полша томони Ўзбекистондан ишчи кучини Полша меҳнат бозорига жалб қилиш бўйича икки мамлакатнинг тегишли идоралари ўртасидаги маслаҳатлашувларни давом эттиришга ижобий муносабат билдирди.

Шунингдек, туризм соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. Таъкидланганидек, полшаликлар шарқий Европада энг фаол саёҳатчилар бўлиб, Ўзбекистон минтақадаги энг йирик туристик салоҳиятига эгадир. Шу муносабат билан Полша туристик компаниялари ва ишбилармон доиралари Ўзбекистон томонининг нафақат туристлар сонини ошириш, балки республикада туризм инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш таклифларини фаол кўриб чиқмоқдалар.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов Варшава шаҳрида Полша халқаро алоқалар институти шарқий дастурининг раҳбари Анна Динер билан ҳам учрашди. Учрашувда икки томонлама ҳамкорликни, жумладан, Ўзбекистон ва Полшанинг таҳлилий тузилмалари ў‘ртасидаги алоқаларни ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Манбаа: ТИВ расмий сайти

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг