Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 12/07/2018 ТИВ да Словeния элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
ТИВ да Словeния элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 11 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Словения Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Примож Шелиго билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Суҳбат давомида турли соҳаларда ва “Ўзбекистон-Европа Иттифоқи” шаклида икки томонлама алоқалар ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Музокараларда вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувлар 1999 йилдан буён ташкиллаштирилмаганлиги ва ушбу шаклдаги алоқаларни ўтказиш амалиётини қайта йўлга қўйишдан томонлар манфаатдор эканлиги қайд этилди.

Учрашувда Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия каби самарали институтларни яратиш ва уларнинг мунтазам фаолиятини бошлаш тўғрисида таклифлар билдирилди.

Ўзбекистонда дипломатик миссияси якунланаётганлиги муносабати билан Элчига икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамланишига қўшган конструктив ҳиссаси учун миннатдорлик билдирилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг