Валюта курслари 25/09/2024
$1 – 12754.83
UZS – 0.06%
€1 – 14202.50
UZS – 0.31%
₽1 – 137.21
UZS – -0.04%
Қидириш
Ўзбекистон 10/05/2017 Тинч ва осуда ҳаёт шукронаси
Тинч ва осуда ҳаёт шукронаси
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси Самарқанд вилояти кенгаши Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан таълим муассасалари, маҳаллалар, корхона ва ташкилотларда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказмоқда.

Самарқанд ҳарбий қурилиш академик лицейида ташкил этилган “Қаҳрамонлик, бурч ва фидойилик O‘zLiDeP эътирофида” мавзусидаги тадбирда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийлари, депутатлар, таълим муассасаси ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этди.

Партия фаоллари, уруш қатнашчилари ва фронт ортида меҳнат қилган фахрийлар уруш йилларидаги оғир кунларни матонат билан енгиб ўтган ота-боболаримизнинг букилмас иродаси, жасорати ҳақида сўзлаб берди. Бугунги тинч-осойишта кунларга осонликча эришилмагани, уни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш лозимлиги ҳаётий мисоллар орқали тушунтирилди.

– Биз, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийларини эъзозлаш, уларга ҳурмат кўрсатиш орқали аввало ўз инсоний бурчимизни адо этамиз, – дейди Самарқанд давлат университети профессори Ф.Набиев. – Бу ёшларни бугунги тинч ва осойишта кунлар учун жон фидо қилган аждодларимизнинг муқаддас хотирасини ёд этиш, кекса авлод вакилларини қадрлаш руҳида тарбиялашга хизмат қилади.

Иккинчи жаҳон урушида қатнашган ва фронт ортида фидокорона меҳнат қилган юртдошларимизнинг жасорати ҳеч қачон унутилмайди, уларнинг Ватанимиз ва халқимиз олдидаги бурчни муқаддас билгани бугунги авлод учун ҳам намуна бўлиб, ғоят оғир шароитларда кўрсатган матонати ҳамиша эътирофу эъзозга муносиб.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг