Тимур Кападзе навбатдаги йиғин учун футболчилар рўйхатини эълон қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон миллий футбол жамоаси 26 август куни CAFA Nations Cup-2025 мусобақаси олдидан тайёргарлик йиғинини бошлайди.
Жамоа бош мураббийи Тимур Кападзе мусобақага тайёргарлик доирасида машғулот жараёнига жалб этиладиган футболчилар рўйхатини ошкор қилди.
Эслатиб ўтамиз, мусобақадаги биринчи учрашувни Ўзбекистон терма жамоаси 30 август куни ўтказади, рақиб эса Уммон терма жамоаси бўлади.
Ўзбекистон терма жамоаси таркиби
Дарвозабонлар:
Ўткир Юсупов, Ботирали Эргашев, Абдувохид Неъматов, Владимир Назаров
Ҳимоячилар:
Абдулла Абдуллаев, Хусниддин Аликулов, Умарбек Эшмуродов, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Дилшод Комилов, Абдуқодир Хусанов, Алибек Давронов, Авазбек Ўлмасалиев, Шерзод Насруллаев, Фаррух Сайфиев, Иброҳимхалил Юлдошев, Хўжиакбар Алижонов, Дилшод Саитов
Ярим ҳимоячилар:
Аброрбек Исмоилов, Одилжон Ҳамробеков, Отабек Шукуров, Азизжон Ғаниев, Абдурауф Буриев, Диёр Холматов, Иброҳим Иброҳимов, Жамшид Искандеров
Ҳужумчилар:
Остон Урунов, Русланбек Жиянов, Азиз Турғунбоев, Аббосбек Файзуллаев, Хўжимат Эркинов, Алишер Одилов, Игорь Сергеев, Ҳусайн Норчаев, Элдор Шомуродов