Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 07/11/2016 Тижорат банкларининг умумий капитали 8,9 трлн. сўмдан ошди
Тижорат банкларининг умумий капитали 8,9 трлн. сўмдан ошди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тижорат банкларининг умумий капитали 2015-йилнинг 1-октябрь ҳолатига 22,8 фоиз ошиб, 2016-йил 1-октябрь ҳолатига 8,9 трлн. сўмдан ошди. Банк активлари 2016-йилнинг 1-октябрь ҳолатига 76,7 трлн. сўмга етди.

Банклар томонидан 2016-йил учун устувор вазифа қилиб белгиланган саноатда юқори технологияли ва замонавий бўлган энг муҳим объэктлар ҳамда қувватларни ишга тушириш, мамлакатда ишлаб чиқаришни техник ва технологик жиҳатдан янгилаш ва модернизациялашга қаратилган лойиҳаларни пешма-пеш молиялаштириб бормоқда. Хусусан, ҳисобот даврида иқтисодиётнинг реал секторига йўналтирилган кредит қўйилмалари қолдиғи 2015-йилнинг 1-октябрь ҳолатига нисбатан 25,7 фоиз кўпайиб, 2016-йилнинг 1-октябрь ҳолатига кўра, 50,7 трлн. сўмдан ошиб кетди.

Банкларнинг инвестиция кредитлари ҳажми ҳам 2015-йилнинг шу даврига нисбатан 1,2 баробар ошиб, шу йилнинг 1-октябрь ҳолатига кўра, 9,4 трлн. сўмни ташкил қилди. Мамлакатимизда кичик бизнесни ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш борасида қабул қилинган директив ҳужжатлар ижросини та‟минлаш борасида амалга оширилган кенг кўламли чора-тадбирлар натижасида кичик бизнес субектларига ажратилган кредитлар ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 баробар кўпайиб, жорий йилнинг 1-октябрь ҳолатига кўра 12,6 трлн. сўмни ташкил этди.

Жумладан, микрокредитлар ҳажми 2,6 трлн. сўмни ташкил этди ва бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 баробар кўпдир. Тижорат банклари томонидан аёлларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган кредитлар миқдори 2015-йилнинг шу даврига н

исбатан қарийб 31 фоиз ўсиб, 2016-йилнинг 1-октябрь ҳолатига кўра 1,3 трлн. сўмдан ошиб кетди.

Шунингдек, тижорат банклари ёшлар, айниқса касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, уларнинг бизнес лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлашга ҳам жиддий эътибор бериб келмоқда. Хусусан, 2016-йилнинг 9 ойида мазкур йўналишга 299,3 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилди. Мазкур кўрсаткич ҳам 2015-йилнинг шу даврига нисбатан 31 фоиз зиёддир.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда банк тизимини ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш борасида эришилган ютуқлар Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг тадбиркорлик фаолиятини юритиш шарт-шароитлари бўйича «Бизнесни юритиш - 2016» навбатдаги йиллик ҳисоботида яна бир бор ўз тасдиғини топди. Хусусан, кредитлаш шартлари бўйича сўнгги уч йилда мамлакатимиз рейтинги 112 поғонага, яъни 154-ўриндан 42-ўринга кўтарилди. Шунингдек, «Кредит ахбороти алмашинуви индекси» бўйича Ўзбекистон банк тизими мавжуд 8 балли тизимда 7 баллга баҳоланди ва бу кўрсаткич Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотига аъзо давлатлар бўйича ўртача кўрсаткичдан юқоридир.

Мамлакатимиз банкларининг барқарор ҳолати, банк тизимига бўлган ишончнинг йилдан-йилга ошиши ҳамда аҳоли реал даромадларининг ўсиб бориши аҳоли ва хўжалик юритувчи суб‟эктларининг бўш пул маблаг„ларини депозитларга жалб қилишнинг мустаҳкам асоси бўлиб хизмат қилмоқда. Натижада депозитлар миқдори йилдан йилга ошиб, тижорат банкларининг ресурс базаси кенгайиб бормоқда. Хусусан, ушбу кўрсаткич 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 27,5 фоиз ўсди ва 2016 йилнинг 1 октябрига келиб 43,2 трлн. сўмни ташкил этди.

Республикамизда нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини янада ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор берилмоқда. сони кундан-кунга ортиб, уларнинг умумий сони Бугунги кунга келиб 18,9 млн. донадан ошиқ пластик карточкалар муомалага чиқарилган бўлиб, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларига ўрнатилган ҳисоб-китоб терминаллари сони 203,4 минг донага етди. Пластик карточкалар орқали амалга оширилган операциялар ҳажми 36,9 трлн сўмни ташкил этди ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,7 баробар ошди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг