Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Ўзбекистон 29/04/2023 Тиббиётнинг ёш мутахассислари конференцияси
Тиббиётнинг ёш мутахассислари конференцияси

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими ёш мутахассислари нафақат амалий ишлар билан, шу билан унинг асосида илмий ишлар билан қизиқади. Бу 28 апрелда Тошкент шаҳрида халқаро мутахассислар иштирокида бўлиб ўтган «Акушерлик ва гинекологиянинг долзарб масалалари» номли ёшлар илмий-амалий конференциясида яққол намоён бўлди. 

Конференция Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, акушерлик ва гинекология маркази (РИАГИАТМ ДК), Ўзбекистондаги ЮНФПА ваколатхонаси кўмагида ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистондан, шунингдек Қирғизистондан ва Тожикистондан «акушерлик ва гинекология»,

«болалар ва ўсмирлар гинекологияси» мутахассислиги бўйича магистр ва клиник ординаторлар йиғилди.

«Бугун сизларга ўз тадқиқотларинг, қизиқ клиник ҳодисалар, тажриба ва ғояларингни ҳамкасбларинг билан ўртоқлашиш учун ноёб имконият яратилади. Келажакда сизлар жиддий илмий ихтироларга ва инновацион ишланмаларга қўшилиб кетиши мумкин бўлган ўз илмий изланишларингни давом эттиришларинг мумкин», — деди ёшларга қарата мурожаатида тиббиёт фанлари доктори, профессор, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фан ва таълим бошқармаси бошлиғи Ўктам Исмаилов. 

Ўзининг кириш сўзида тиббиёт фанлари доктори, Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази (РИАГИАТМ ДК) директори Наталья Надырханова ёшлар илмий-амалий конференциясини ўтказиш айниқса бугунги кунда долзарб бўлиб турган масала — ёш кадрлар малакаси ва илмий салоҳиятини оширишнинг самарали форматларидан бири эканлигини таъкидлади. 

«Ҳозирги пайтда республика соғлиқни сақлаш тизимининг инновацион ривожланиш, жорий этилаётган технологияларнинг доимий такомиллаштирилиши зарурати шароитида замон ва замонавий соғлиқни сақлаш тизимида учрайдиган ҳолатлар талабларига жавоб бериши керак бўлган малакали кадрларни тайёрлаш муҳим роль ўйнайди», — деди Марказ раҳбари. 

Ёш мутахассислар конференция майдонида нафақат ўз илмий изланишларини тақдим этиш имконига эга бўлдилар, шу билан бирга билимларини, орттирган тажрибаларини ўртоқлашишга, келгусидаги ҳамкорлик учун умумий манфаатлар топишга муваффақ бўлди.

Юртимиз тажрибаси ва халқаро тажрибалар бизнинг замонда соғлиқни сақлаш тизимида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш — нафақат билим юртларининг, шунингдек бутун илмий ва амалий тиббиёт тизимининг вазифаси эканлигига шубҳа қолдирмайди. Замонавий тиббиёт илмий ишланмалар ва уларнинг кейинчалик амалда жорий этилиши учун илғор платформалардан биридир.

Н. Надырханова, конференция иштирокчилари магистр ва клиник ординатор бўла туриб, мустақил иш, ҳамда илмий ютуқлар имконияти бўсағасида турганини, ва мазкур конференция ушбу йўналишларда муҳим қадам бўлишини таъкидлади.

Ёшларнинг амалий тиббиётга илмий ёндашуви сифатида РИАГИАТМ ДК мутахассислари Гулбаҳор Исмаилова ва Хушунра Умматқуловаларнинг туғиш жараёнига оғриқсизлантиришнинг эпидураль анастезия (ЭА) услубининг таъсири боасидаги тадқиқотларини келтириш мумкин. Кўпчиликка маълумки, ушбу услуб туғаётган аёлнинг аҳволига, физиологиясига, нейропсихологиясига таъсир ўтказиб, унда кечадиган оғриқни сезиларли даражада пасайтиради. Тадқиқот муаллифлари мақсадли аудиторияни анкеталаштириш натижаларини услуб ва уларнинг аёлни қониқтириш даражаси натижалари аспектларини рақамлар ва фактлар билан исботлаб тақдим қиладилар. Айнан сўров узайтирилган ЭА туғишнинг давомий оғриқсизлигини таъминлай туриб, жараёнга, туғишнинг бошланиши ва давомийлигига сезиларли таъсир ўтказмаслиги, ҳамда ҳомила ва янги туғилган чақалоққа негатив таъсир ўтказмаслиги ҳақида хулоса қилиш имконини беради.

Бундай ёндашув конференцияда тақдим этилган барча маърузаларга хосдир. Бунда уларнинг барчаси иштирокчиларнинг ўз тадқиқотларига тьаяндилар ва иштирокчиларни мунозарага чорлаб, максимал даражада клиник қарорларни ўз ичига олди. Маърузаларга бўлган бундай талаблар дарҳол конференция ташкилотчилари томонидан изҳор этилди ва улар барча янгиликларга ва тараққиётга ўч бўлган ёшлар томонидан мамнуният билан қабул қилинди.

Конференцияда жами 20та оғзаки ва 20та иллюстрацияли маърузалар тақдим этилди. Эксперт комиссия томонидан ёш олимларнинг энг яхши илмий изланишлар эътироф этилди, конференциянинг 6 нафар иштирокчиси қимматбаҳо совринлар билан мукофотланди.

Клиник ординаторларнинг ва магистрларнинг илмий ишлари Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази расмий сайтига жойланадиган конференция тезислари Тўпламида акс этади. 

Конференция гибрид шаклида ўтказилди. Бевосита иштирокдан ташқари Ўзбекистон ҳудудлари ва хорижий мамлакатлар учун онлайн-трансляция орқали ҳам намойиш этилди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг