Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 25/10/2020 Тиббиёт ходимларни канада стандарти бўйича ўқитиш лойиҳасини амалга ошириш босқичлари муҳокама этилди
Тиббиёт ходимларни канада стандарти бўйича ўқитиш лойиҳасини амалга ошириш босқичлари муҳокама этилди

2020 йил 22 октябрда Қорақалпоғистон тиббиёт институти базасида Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси томонидан тиббиёт мутахассисларини  Канада стандарти бўйича ўқитиш лойиҳасини амалга ошириш босқичлари онлайн муҳокамаси ташкил этилди.

Уч томонлама онлайн учрашувда Миллий палатанинг, Қорақалпоғистон тиббиёт институтининг, ҳамда «Royal College of Physicians and Surgeons of Canada»нинг раҳбарлари ва мутахассислари иштирок этдилар. 

Иштирокчиларни табриклай туриб, Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси раиси Ровшан Изамов Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими мутахассисларини ўқитиш жараёнига энг яхши жаҳон моделларини ва стандартларини жорий этиш мамлакат раҳбарининг Миллий палата олдига қўйган вазифалардан бири саналишини таъкидлади. 

Ўз ўрнида Қорақалпоғистон тиббиёт институти ректори Орал Атаниязова ва «Royal College of Physicians and Surgeons of Canada»нинг ҳудудий директори Карим Каюми видеоконференция давомида томонларнинг мазкур лойиҳани Миллий палата кўмагида амалга оширишга тайёр эканлигини таъкидладилар.

Канаданинг Қироллик шифокорлар ва жарроҳлар  коллежи вакили доктор Лин Сонненберг томонидан тиббий таълимнинг Канада тизимига бағишланган тақдимоти ўтказилди.  Канада таълим тизими:

- тиббиёт коллежи ва лицейдаги ўқиш билан тенг бўлган 3-4 йилга чўзиладиган олий таълимгача бўлган тиббий таълимни;

- олий тиббиёт ўқишини – 3-4 йил;

- мутахассислар учун 5-6 йил ва тор мутахассислар учун 2-3 йилга тенг олий таълимдан кейинги таълим — PGME (Резидентура)ни ўз ичига олади.

Кейинчалик соғлиқни сақлаш тизими мутахассислари узлуксиз тиббий таълим принципига мувофиқ иш жараёнида малакасини ошириб боради.

Ўзбек-Канада лойиҳаси тиббий таълимнинг айнан олий таълимдан кейинги босқичини назарда тутади. Ушбу босқичдан муваффақиятли ўтганлар учун Канадада ва тиббий таълимнинг Канада тизими тан олинадиган бошқа мамлакатларда ишлаш имкони туғилади.

Канаданинг Қироллик шифокорлар ва жарроҳлар коллежи ихтисослашган тиббий таълимдаги ва даволашдаги тан олинган пешқадам ўқув муассасаси ҳисобланади. У узоқ йиллар давомида махсус тиббий таълим ва ўқитиш стандартларини белгилайди. Ҳозир эса ушбу стандартлар деярли 70-та тиббий мутахассисликни белгилаган.

Бунда ўқиш бутун дунёда, жумладан АҚШ, Австралия ва Европада  қўлланилаётган соҳага асосланган аккредитациядан ўтган тиббиёт таълим тизими, яъни CBME тизимида олиб борилади. 

«Royal College of Physicians and Surgeons of Canada» нафақат Резидентурада шифокорларни яхши ўқитади, у шу билан бирга Канада тизими бўйича дипломдан кейинги таълим олган шифокорларнинг бутун фаолияти давомида баҳолаб боради. Бу соғлиқни сақлаш тизимининг «Royal College of Physicians and Surgeons of Canada» Резидентурасида таълим олган мутахассисларнинг халқаро репутацияларининг асосини ҳам белгилайди. Бу шифокорлар учун беморларнинг ўзгариб турадиган талабларини доимий равишда қондириш учун зарур бўлган кўникмаси ва хулқ-атворини таъминлайди. Яъни беморлар парваришини доимий равишда яхшилаб боришнинг асоси бўлиб хизмат қилади.

Мазкур стандартларни Ўзбекистонда жорий этиб, мамлакат соғлиқни сақлаш тизими тиббий таълимнинг тан олинган халқаро тизимлардан бири билан ишлаш тажрибасига эга бўлади. Шунингдек, олий таълимдан сўнги тиббий таълимни Канада намунаси бўйича олган мутахассисларнинг даражасини бевосита белгилай олади.

Мазкур лойиҳа устида ишлар давом этяпти.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси матбуот хизмати

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг