Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 17/10/2016 Террорчилик фаолиятида иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операциялари тақиқланади
Террорчилик фаолиятида иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операциялари тақиқланади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикасида Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш, пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш, ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкидан фойдаланишга рухсат бериш ва операцияларини тиклаш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғи билан тасдиқланди ҳамда 2017-йилнинг 17-январидан кучга киради, деб хабар беради Норма.уз сайти.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларга, чет эл фуқаролари ва юридик шахсларга ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларга, шунингдек уларнинг топшириғи бўйича фаолият кўрсатаётган шахсларга, бевосита ёки билвосита пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкка, моддий ресурсларга молиявий ва бошқа хизматлардан фойдаланишга рухсат бериш тақиқланади.

Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар операция иштирокчиларини террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахслар билан солиштириши, террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операциясини кечиктирмасдан ва олдиндан хабар қилмасдан тўхтатиб туриши, бундан юридик ва жисмоний шахснинг ҳисобварағига тушган пул маблағларини ҳисобга киритиш бўйича операциялар мустасно ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиши, шунингдек шубҳали операция тўғрисида махсус ваколатли давлат органига хабар юбориши шарт.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг