Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Жорий йилнинг 29 апрелида Инвестициялар ва ташқи савдо вазири бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди, унда “Termiz Cargo Centre” халқаро логистика марказининг инфратузилмаси, шунингдек, раҳбариятнинг кўрсатмалари бажарилиши ҳолати юзасидан Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида узлуксиз савдо-сотиқни йўлга қўйиш бўйича энг қулай шарт-шароитлар яратиш ўрганиб чиқилди.
Ташриф доирасида маъмурий-техника бинолари, маҳаллий экспортга йўналтирилган маҳсулотлар, логистика компаниялари офислари, божхона ва солиқ органлари идоралари, ихтисослаштирилган идоралар стендлари, давлат ва хусусий ишлаб чиқариш корхоналари текширилди. Объектларнинг ҳолатини баҳолаш натижаларига кўра, тезкорлик билан бажариш учун кўрсатмалар берилди. Афғонистонлик тадбиркорларнинг ҳамкорликдаги иштирокини кенгайтиришга, шунингдек, Марказ ишини ташкил этишда ташкилий ва техник масалаларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Шу билан бир қаторда, истиқболли таклиф сифатида узоқ муддатли муносабатлар ҳамда бизнес алоқаларни ўрнатиш учун ўзбек ва афғон тадбиркорлари иштирокида форум ташкил этиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.
Манба: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги PR маркази.