Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Дунё 21/09/2023 Темирйўл соҳасини ислоҳ қилиш бўйича Испания тажрибаси
Темирйўл соҳасини ислоҳ қилиш бўйича Испания тажрибаси

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари темирйўл соҳасини ислоҳ қилиш бўйича Испания тажрибасини ўрганди.

2005-йилга қадар Испания темир йўллари RENFE монопол давлат компанияси томинидан бошқарилган. 

2005-йилда темирйўл соҳасини эркинлаштиришга қаратилган ислоҳотларни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинди ва RENFE иккита алоҳида ташкилотга бўлинди: ADIF янги инфратузилмани яратиш ва мавжуд инфратузилмадан фойдаланиш учун масъул этиб белгиланган бўлса, RENFE-Operadora компанияси транспорт хизматларини кўрсатиш билан шуғулланди. 

Ислоҳотларнинг асосий сабаблари:

- темирйўл тизимида рақобатнинг йўқлиги ва бошқарув самарадорлигининг пастлиги;

- соҳага қўшимча сармоя жалб қилиш эҳтиёжи;

- хавфсизлик стандартларига етарли даражада риоя қилинмаслиги. 

Ислоҳотларнинг асосий йўналишлари:

1. RENFE монопол давлат компанияси вазифа ва масъулияти аниқ тақсимланган иккита ташкилотга ажратилди;

2. Транспорт хизматларини кўрсатишда рақобат муҳити яратилди: ADIF инфратузилма устидан монопол бошқарувни сақлаб қолди, операторларга эса инфратузилмадан фойдаланиш учун тенг ҳуқуқлар тақдим этилди;

3. Рақобат муҳитини ривожлантириш мақсадида RENFE-Operadora тўртта алоҳида компанияга бўлинди. 

2022-йилда Испания юқори тезликда ҳаракатланиш мумкин бўлган магистралларни эркинлаштириш бўйича ислоҳотларни бошлади. 2021-йилгача Испанияда бу йўналишда фақат битта оператор бор эди. Айни чоғда бозорда учтта компания фаолият юритмоқда.

Хусусий операторларнинг таклиф этилиши темирйўл чипталари нархининг пасайиши ва йўналишлардаги поездлар сонининг кўпайишига олиб келди. Масалан, “Iryo” компаниясининг арзон нархларига жавобан (18 евродан), RENFE ўзининг арзон “Renfe Avlo” лоукостерини ишга туширди.

Нархларнинг пасайиши ва рақобатнинг ривожланиши яхши натижага эришишда ёрдам берди. Хусусан, 2019-йилнинг август ойида Мадрид ва Барселона оралиғида 265 минг йўловчи сафар қилган бўлса, 2022-йилнинг август ойида ушбу кўрсаткич 310 минг кишини ташкил қилди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг