Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Дунё 04/08/2023 Темирйўл соҳасини ислоҳ қилиш бўйича Германия тажрибаси
Темирйўл соҳасини ислоҳ қилиш бўйича Германия тажрибаси

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари темирйўл соҳасини ислоҳ қилиш бўйича Германия тажрибасини ўрганди.

1994-йилгача Германия темир йўллари иккита ташкилот томонидан бошқарилган: Ғарбий Германияда Deutsche Bundesbahn ва Шарқий Германияда Deutsche Reichsbahn.

Темирйўл соҳасидаги ислоҳотлар 1994-йилда бошланди. Ушбу ислоҳотлар давомида барча операторлар учун темирйўл инфратузилмасидан эркин фойдаланиш имконияти яратилди. Шаҳар атрофи йўналишлари маҳаллий ҳокимият органлари тасарруфига ўтказилди ва ушбу мақсадлар учун зарур миқдорда субсидиялар ажратилди.

Ислоҳотнинг асосий сабаблари:

- темирйўл соҳасининг паст самарадорлиги ва юк ташиш ҳажмининг ортиши кутилаётган шароитда қувватларнинг бунга тайёр эмаслиги;

- қарзлар тўпланиб қолган ҳамда йўловчи ва юк ташувлари соҳасида улуши қисқарган шароитда бошқарувчи компаниянинг заиф молиявий барқарорлиги.

Ислоҳотларнинг асосий йўналишлари:

- Deutsche Bundesbahn ва Deutsche Reichsbahn хусусийлаштирилди ва улар Deutsche Bahn AG таркибида бирлаштирилди.

- Темирйўл ташувлари бозорида рақобатни кучайтириш учун инфратузилма ва хизмат кўрсатувчи компаниялар ажратилди.

- Инфратузилмани ривожлантириш ва янги хизмат турларини йўлга қўйиш учун хусусий инвесторлар жалб қилинди.

Ислоҳотлар натижасида хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлиги ортди, транспорт харажатлари камайди. Хусусан, 1994-2012 йиллар оралиғида юк ташувлари ҳажми 58 фоизга, йўловчи ташувлари ҳажми эса 36 фоизга ошди. Йўловчиларни ташиш соҳасидаги ўсишга асосан ички ташувлар ҳисобига эришилди (+56 фоиз), узоқ масофага қатновчи поездлардан фойдаланувчилар сони 7 фоизга кўпайди.

Бироқ, ҳозир Германия темирйўл инфратузилмаси тезкор модернизацияга муҳтож. Deutsche Bahn ва ҳукумат инфратузилмадаги муаммоларни бартараф этиш учун бир қатор чоралар кўрмоқда. Масалан, 2023-йилнинг март ойида Германия Вазирлар маҳкамаси компанияга 4 йил давомида 45 миллиард евро сармоя киритиш мажбуриятини олди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг