Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 29/01/2019 Темир йўл соҳасида Эрон билан ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда
Темир йўл соҳасида Эрон билан ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ мутасаддилари темир йўл тизимида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Эрон Ислом Республикасининг айни соҳа вакиллари билан учрашишди.

Унда транзит юкларини ташишда қулайликлар яратиш, бу борада янги йўналишларни кўриб чиқиш, контейнер вагонлари орқали импорт ва экспорт хизматларини кўрсатиш бўйича фикр юритилди.

Маьлумки, Ўзбекистон Шарқий Осиё яъни Хитой давлати билан ташувларни амалга оширишда энг муҳим ва транзит ҳудуд ҳисобланади. Шу боис ишончли ҳамкорликни янада ривожлантириш, икки давлат темир йўл тизими ўртасидаги ташувлар сонини ошириш давр талабидир.

Эндиликда ушбу йўналиш бўйича контейнерлар орқали ташувлар ҳажмини ошириш режалаштирилган. Жорий йилда Хитойдан 50 минг тонна юк олиб келиш белгиланган. Бу борада Қозоғистон ва Туркманистон давлатлари билан ҳам музокаралар олиб борилди. Таькидланишича, кейинги йилларда Эрон Ислом Республикасида мамлакатимиз пахтаси ва тўқимачилик маҳсулотларига бўлган талаб ортган. Учрашувда ушбу масалага ҳам алоҳида тўҳталиб ўтилди.

Шунингдек, Эрондан нефт маҳсулотларини олиб келиш ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган олтингугуртни етказиб бериш борасида ҳам таклифлар билдирилди. Тадбир сӯнггида муҳокама этилган масалалар юзасидан йиғилиш баённомаси имзоланди.

Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг