Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 20/04/2019 ТАТУ Корея электроникалар технология институти билан ҳамкорликни бошлади
TATU Koreya elektronikalar texnologiya instituti bilan hamkorlikni boshladi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – ТАТУ Корея электроникалар технология институти билан бирга ҳайдовчисиз автомобиллар технологиясини ривожлантиради.

Бу бўйича шу йилнинг 18 апрел куни Кореа электроникалар технология институти вакилларининг ТАТУга қилган ташрифлари давомида келишувга эришилди.

Музокаралар натижасида келгусида ҳайдовчисиз бошқарилувчи автомобиллар – «Autonomus driving car» V2X технологиясини ривожлантириш бўйича келишиб олинди.

Учрашувда икки ОТМ ўртасида илмий-амалий лойиҳаларни ривожлантириш, малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда замонавий технологияларни жорий қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Маълумот учун, Корея электроника технологиялари институти мамлакатнинг 5 та шаҳрида  филиалларига эга бўлиб, “Сунъий интиллект”, “Ақлли шаҳар”  ва бошқа йўналишларда жаҳоннинг  нуфузли компаниялари билан ҳамкорликда илмий-тадқиқотлар олиб боради.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг