Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Ўзбекистон 26/11/2024 Тарас Шевченко кўчасида транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади

Тарас Шевченко кўчасида транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тарас Шевченко кўчасининг 94-мактабдан Саид Баракa кўчаси кесишмасигача бўлган 200 метрлик қисмида транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Миробод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Чекловлар жорий йилнинг 27 ноябридан 25 декабрига қадар амал қилади ва 24 соатлик гастрономик кўча қурилишининг иккинчи босқичи билан боғлиқ.

Ҳайдовчиларга тирбандликларнинг олдини олиш учун айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилади. Ҳокимлик вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўради.

Гастрономик кўчани яратишнинг биринчи босқичи 11 октябрь куни якунланган бўлса-да, унинг очилиши илгари сентябрь ойида режалаштирилган эди. Асфальт қопламаси гранитга алмаштирилгани ва манзарали дарахт кўчатларини экишда сусткашликка йўл қўйилгани сабабли муддатлар қайта-қайта ортга сурилди. Жами ишлар тўрт марта кечиктирилган.

Айни пайтда кўча бўйлаб олти фотозона, 39 та фонар (уларнинг 17 таси катта), юзларни таниб олиш тизимига эга 39 та видеокамера, 20 та ўриндиқ ва ахлат идишлари ўрнатилган. Шунингдек, Wi-Fi нуқталари ва автобус бекати жиҳозланган.

Ҳокимлик келажакда қурилишнинг учинчи босқичи бошланиши мумкинлигини маълум қилди. У 400 метрлик масофани, Шаҳрисабз ва Фидокор кўчалари кесишмасидан бошлаб ўз ичига олиши мумкин.

Лойиҳанинг батафсил маълумотлари ҳозирча ошкор этилмаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойида Ўзбекистон Президенти Тошкент инфратузилмасини ривожлантириш бўйича янги дам олиш масканлари, меҳмонхоналар, савдо объектлари ва хизматлар кўрсатишни назарда тутувчи режалар билан танишган эди. Ушбу ташаббуслар доирасида пойтахтимизнинг саккизта туманида ҳунармандлар ва гастротуризм зоналари ташкил этилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг