Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 18/07/2018 Танзила Нарбаева велотрек спорт мажмуасида олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари билан танишди
Танзила Нарбаева велотрек спорт мажмуасида олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари билан танишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 17 июль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси раиси Танзила Нарбаева ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари Шарифжон Мўминжонов Тошкентда жойлашган велотрек спорт мажмуасида олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари билан танишиш мақсадида ташриф буюрдилар.

Танзила Нарбаева велотрекда Буюртмачи - Соғлиқни сақлаш вазирлиги бирлашган қурилишлар дирекцияси раҳбари Ўткир Инонов томонидан олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари ҳамда спортчиларга яратилаётган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Ташриф давомида Танзила Нарбаева қурилиш-монтаж ишларидаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан Буюртмачига тегишли кўрсатмалар берди. Шу билан бир қаторда велотрекнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, иқтидорли велоспортчиларни саралаш ва терма жамоаларга жалб этиш, уларнинг профессионал маҳоратини ошириш, ёш спортчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан бир қанча тавсиялар бериб ўтди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг