Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 28/01/2019 Таълим тизимини такомиллаштириш бўйича Британия тажрибаси қўлланилади
Таълим тизимини такомиллаштириш бўйича Британия тажрибаси қўлланилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 21-25 январь кунлари Лондон (Буюк Британия) Жаҳон таълим форумида иштирок этди. Унда вазир Буюк Британиянинг Мактаб стандартлари бўйича давлат вазири, мамлакат Парламентининг аъзоси Ник Гибб билан учрашди.

Томонлар мамлакатимиз таълим соҳасини ривожлантириш, инглиз тилини ўқитишни такомиллаштириш ва ўзаро ҳамкорликда қатор лойиҳаларни амалга ошириш каби мавзуларда муҳокамаларни олиб боришди.

Хусусан, Ник Гибб Ўзбекистонда инглиз тилини ўқитиш методикасини такомиллаштириш ва ўқитувчиларни малакасини оширишда кўмак беришга тайёрлигини ҳамда бу борада Британия Кенгаши билан олиб борилаётган ишларни тўлиқ қувватлашини таъкидлади.

Форум доирасида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Буюк Британиянинг таълим бўйича давлат котиби ва парламент аъзоси Дамиан Хиндс, собиқ таълим вазири ва Британия Кенгашининг инглиз тили бўйича бош маслаҳатчиси Чарлз Кларк, Буюк Британия халқаро савдо вазирлиги ва Британия Кенгаши вакиллари билан ҳам учрашиб, Ўзбекистонда инглиз тилини ўргатишни янада такомиллаштириш бўйича ўзаро ҳамкорлик муҳимлигини муҳокама қилди.

Шу билан бирга Ўзбекистон делегацияси вакиллари Cambridge Assessment International Education, Bridge International Academies, Education First (Швеция) ва бошқа ташкилотлар билан учрашувлар ўтказишди.

Хорижий компания вакиллари Ўзбекистон билан инглиз тилини ўқитиш, инглиз тили ўқитувчилари билимини текшириш, дарс жараёнини онлайн назорат платформасини, мутахассисларни инглиз тилига онлайн ўқитиш тизимини жорий этиш ҳамда бошқа йўналишларда ҳамкорлик қилиш ниятини билдирдилар.

Ўзбекистон делегацияси Британия Кенгашининг “Таълим сиёсати бўйича мулоқот: ёшларимиз келажакка қандай тайёргарлик кўряпти“ мавзусидаги дастурда ҳам иштирок этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг