Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 05/03/2019 Таэквондочимиз Чарос Қаюмова Эрондаги мусобақанинг энг яхши спортчиси бўлди
Таэквондочимиз Чарос Қаюмова Эрондаги мусобақанинг энг яхши спортчиси бўлди

Ташкент, Ўзбекистан (UzDaily.uz) -- Таэквондочиларимиз Эроннинг Фажр шаҳрида ўтказилган “Fajr Open” халқаро мусобақасида муваффақиятли иштирок этишди. Асосий таркиб вакиллари билан қатнашган юртдошларимиз ўзларига билдирилган ишончни оқладилар.

Мусобақада спортчиларимиз 3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини жамғаришди. Эътиборлиси, -53 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган Чарос Қаюмова ташкилотчилар томонидан турнирнинг энг яхши спортчиси, деб топилди.

Қолаверса, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритди.

Мусобақада совриндор бўлган спортчиларимиз билан танишинг:

Аёллар

-49кг: Мадина Маннопова – 2-ўрин

-53кг: Чарос Қаюмова – 1-ўрин

-62 кг: Феруза Садиқова – 1-ўрин

-67кг: Нигора Турсунқулова – 1-ўрин

+73 кг Светлана Осипова – 2-ўрин

Эркаклар

-54 кг: Валентин Хегай – 3-ўрин

-74 кг: Никита Рафалович – 3-ўрин

Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг