Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 01/03/2019 Таэквондо: Эрондаги рейтинг турнирида ҳамюртларимиз 5 та медални қўлга киритишди
Таэквондо: Эрондаги рейтинг турнирида ҳамюртларимиз 5 та медални қўлга киритишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Эроннинг Киш шаҳрида таэквондо бўйича «3rd WT President’s Cup – Asian Region» рейтинг турнири бўлиб ўтмоқда. Мусобақада қатнашаётган терма жамоамиз аъзолари баҳсларнинг дастлабки кунида 5 та медални қўлга киритишди. Эркаклар ўртасидаги баҳсларда Никита Рафалович (-74 кг) бронза медалига сазовор бўлди. Қизларимиздан Светлана Осипова (+73 кг) барча рақибларини мағлуб этган ҳолда олтин медални қўлга киритди. Чарос Қаюмова финалгача етиб бориб (-53 кг) кумуш медалга эга чиқди. Мадина Маннопова (-49 кг) ва Феруза Содиқова (-62 кг) бронза медали соҳибасига айланишди.

Мусобақа давом этмоқда. Мазкур турнир ниҳоясига етгач таэквондочиларимиз Эроннинг ўзида «Fajr Open» рейтинг мусобақасида иштирок этадилар.

Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси. 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг