Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Ўзбекистон 11/01/2024 Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг статистик маълумотларни топшириш тизимини соддалаштириш
Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг статистик маълумотларни топшириш тизимини соддалаштириш

Бугун, 11 январь куни Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг статистик маълумотларни топшириш тизимини соддалаштириш тўғрисидаги ҳужжатлари бўйича матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда куни кеча қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига ҳисобот ва статистик маълумотларни тақдим этиш тизимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти муҳокама қилинди.

Хусусан, Фармон билан 2024 йил 1 мартдан бошлаб 16 та лицензия ва рухсатнома бекор қилинмоқда, шу жумладан:

– 7 турдаги рухсат берувчи ҳужжат тўлиқ бекор қилинади (масалан, божхона ташувчилари реестрига киришда юкларни ташиш учун рухсатнома талаб қилинмайди);

– 6 турдаги рухсат берувчи ҳужжат бирлаштириш йўли билан бекор қилинади (хусусан, экспорт назорати объектларини олиб чиқиш учун рухсатнома ҳамда махсус товарлар экспорти ва импорти учун лицензия бирлаштирилмоқда);

– 3 та лицензия ва рухсатнома хабарнома тартибига ўтказилади (масалан, эндиликда турагентлик фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш мумкин бўлади).

Чиқиш туризмини амалга оширишда 15 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағни Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўйиш бекор қилинади. Бунда хавфни мажбурий суғурта қилиш тартибини жорий қилиш орқали фавқулодда ҳолатларнинг оқибатлари бартараф қилинади. Натижада 1,6 минг нафар тадбиркор ихтиёрида 24,5 млн доллар қолади.

Меҳмонхоналарни сертификатлаштириш учун аризага кадастр ҳужжатларини талаб қилишга чек қўйилади (ҳозирда 1,2 мингта меҳмонхоналар мавжуд бўлиб, кадастр ҳужжатини идоралараро ахборот алмашув орқали олиш имконияти яратилган).

Эндиликда юридик шахсларга тегишли транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш жойларини ихтиёрий равишда танлаш мумкин (бугунга қадар техник кўрикдан ўтказиш ички ишлар органлари томонидан белгиланган жойларда ўтказилаётган эди). Ҳозирда 4,1 млнта транспорт воситалари ва 276 та автомобилларга техник хизмат кўрсатувчи тадбиркорлар мавжуд.

Фармонда белгиланган яна бир муҳим тартиб айрим соҳаларда лизензия ва рухсат бериш тартиб-таомиллари соддалаштирилган “Бизнесга лицензиясиз кириш” махсус режими жорий этилмоқда. 

Бунда лицензия ва рухсатнома олмасдан ваколатли органни хабардор қилган ҳолда 3 ой давомида фаолият амалга оширишга рухсат этилади, ушбу муддат тугагандан сўнг тадбиркор тегишли лицензия ёки рухсатномани белгиланган тартибда олади ёки мазкур фаолиятни амалга оширишни тўхтатади.

Бундан ташқари, Фармон билан 2024 йилда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш режаси тасдиқланди. 

Шунингдек, мажбурий талабларни қисқартириш, лицензия ва рухсатномаларни олишни соддалаштириш бўйича 33 та банддан иборат “йўл харитаси” тасдиқланди. Ушбу йўл-харитада 28 та лицензия ва рухсатномадаги 50 тадан зиёд талабларни соддалаштириш назарда тутилмоқда.

Лицензия ва рухсатнома бериш тизимини соддалаштириш мақсадида 71 та лицензия ва рухсатномаларнинг паспортларини ишлаб чиқилади (амалда 70 дан ортиқ лицензия ва рухсатномаларни бериш тегишли паспорт ва ягона низом асосида амалга оширилмоқда).

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига ҳисобот ва статистик маълумотларни тақдим этиш тизимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан 2024 йилдан бошлаб 34

турдаги тадбиркорлар томонидан давлат органларига топшириладиган ҳисоботлар бекор қилинди. 

Жумладан, бошқа давлат органларидан маълумот олиш имконияти мавжуд бўлган, мақбуллаштириш ҳисобига ҳамда танланма кузатувга ўзгартириш орқали 26 турдаги статистик ва бир-бирини такрорловчи ҳамда тегишли ахборот тизимларида мавжуд бўлган бошқа 8 турдаги ҳисоботлар бекор қилинди. 

Ушбу ҳисоботлар тадбиркорлар томонидан чораклик ва йиллик даврларда топширилган бўлиб, уларнинг бекор қилиниши натижасида 

ҳар йили 21,5 минг нафар тадбиркорнинг 500 млн сўм миқдордаги молиявий харажатлари тежалади. 

Мазкур ишларни давом эттириш мақсадида тадбиркорлик субъектларидан ҳисобот олувчи масъул давлат органларига ҳар йили маълумотлари электрон базалардан олиш имкони бўлган ҳисоботларни мақбуллаштириш топширилган. 

Тадбиркорлар томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисоботларнинг 50 фоизга қисқартирилган ягона рўйхати тасдиқланмоқда.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг