Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Иқтисод 13/03/2017 Тадбиркорлик ривожининг муҳим омили
Тадбиркорлик ривожининг муҳим омили
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сирдарё вилояти кенгаши томонидан “Қулай бизнес муҳити – тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишнинг муҳим омили” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари, мутасадди вилоят ташкилотлари, тижорат банклари раҳбарлари, тадбиркорлар, маҳалла фаоллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган тадбирда Президентимизнинг 2017 йил 1 февралдаги “Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, улар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда муҳим дастуриламал бўлаётгани таъкидланди.

– Президентимизнинг мазкур қарори ҳар бир депутат, раҳбар, партия ходими олдига аниқ ва муҳим вазифалар қўйди, – дейди Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сирдарё вилояти кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Фахриддин Абдусатторов. – Ҳудудларда тадбиркорлик субъектлари учраётган муаммоларни тизимли ва таҳлилий ўрганиш, уларни ҳал этиш борасида ёндашувлар турлича. Қулай шарт-шароит ва имкониятлар яратилаётганига қарамай, 2016 йилда 1 минг 215 тадбиркорлик субъекти ташкил топган бўлса, 719 та тадбиркорлик субъекти турли муаммолар сабаб ўз фаолиятини тугатган ва 717 таси тўхтатган. Бугунги тадбирдан кўзланган асосий мақсад – бизнес муҳитини янада яхшилаш, тугатилган субъектлар фаолиятини қайта тиклашга кўмаклашишдан иборат. Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳада жойларда амалга оширилаётган ишларнинг ҳолатини тизимли танқидий таҳлил қилиш ва шу асосда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишларига тегишли тузатишлар киритиш, раҳбар ва мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини ошириш устувор вазифалар сирасидандир.

Тадбирда партия фаоллари томонидан жойларда аниқланган қатор камчиликлар, кўтарилган муаммолар ечими юзасидан зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, муаммоларни бартараф этиш бўйича фикр алмашилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг