Сямен шаҳрида “Invest in Uzbekistan бизнес-форуми ўтказилди — UzDaily.uz
Валюта курслари 10/09/2025
$1 – 12355.14
UZS – -0.68%
€1 – 14539.53
UZS – -0.3%
₽1 – 148.48
UZS – -2.23%
Қидириш
Сямен шаҳрида “Invest in Uzbekistan бизнес-форуми ўтказилди

Сямен шаҳрида “Invest in Uzbekistan бизнес-форуми ўтказилди

Сямен шаҳрида “Invest in Uzbekistan бизнес-форуми ўтказилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сямен шаҳрида бўлиб ўтаётган 25-Хитой халқаро савдо ва инвестиция ярмаркаси доирасида “Invest in Uzbekistan” бизнес-форуми ўтказилди. Тадбирда Хитой Халқ Республикасининг давлат ва ишбилармон доираларидан 200 дан ортиқ вакиллар иштирок этди. Форумнинг очилиш маросими Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Илзат Қосимов ҳамда Футсзян провинцияси губернатори ўринбосари Ван Жинфу иштирокида бўлиб ўтди.

Савдо-иқтисодий алоқаларда ижобий динамика кузатилмоқда: 2024 йилда савдо ҳажми қарийб 14 миллиард АҚШ долларига етиб, 2017 йилга нисбатан беш баробарга ошди. 2025 йилнинг январь–июль ойларида эса бу кўрсаткич 8,78 миллиард долларга етиб, 23 фоиз ўсишни қайд этди. Экспорт ҳажми 1,8 миллиард долларни (+22,8%), импорт эса 6,98 миллиард долларни (+23%) ташкил этди. Бугунги кунда Ўзбекистонда Хитой капитали иштирокида 4200 дан ортиқ корхона фаолият юритмоқда, уларнинг 800 дан ортиғи жорий йилда ташкил этилган.

Форум иштирокчиларига мамлакатимизнинг инвестицион муҳити, асосий иқтисодий кўрсаткичлари, бизнес юритиш шароитлари ва истиқболли ҳамкорлик йўналишлари бўйича амалий маълумотлар тақдим этилди. “Янги Тошкент” лойиҳаси, Тошкент вилоятини ривожлантириш, чарм-пойабзал саноати ва туризм соҳаси бўйича ташаббуслар катта қизиқиш уйғотди. Тадбир якунида B2B ва G2B форматидаги учрашувлар бўлиб ўтди, улар истиқболли ташаббусларни муҳокама қилиш ва бизнес алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилди.

“Invest in Uzbekistan” форуми Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда ишончли ҳамкор ва инвестициялар учун жозибадор марказ сифатидаги мақомини яна бир бор тасдиқлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг