Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 15/11/2016 Сурхондарёда янги агрофирмалар яратилади
Сурхондарёда янги агрофирмалар яратилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Ҳукумати 2016-йилнинг 9-ноябрь куни “Сурхондарё вилоятида деҳқон хўжаликларининг имкониятларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.

Мазкур қарор билан Сурхондарё вилоятида деҳқон хўжаликларининг имкониятларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.

Қарорга биноан, 2016-йилнинг 10-декабригача Сурхондарё вилоятининг ҳар бир туманида Кичик бизнес субъектлари, хусусий тадбиркорлик ва фермер хўжаликлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва “Ўзагроэкспорт” АЖ иштирокида МЧЖ шаклидаги агрофирмалар ташкил этилади.

Ҳукумат томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкига Кичик бизнес субъектлари, хусусий тадбиркорлик ва фермер хўжаликлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва “Ўзагроэкспорт” АЖ билан биргаликда агрофирмалар тузилмасида мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш, ўраб-жойлаш, енгил конструкцияли иссиқхоналарда экиш материаллари ва уруғлик тайёрлаш бўйича қувватлар ташкил этилиши топширилган.

Шунингдек, банкка агрофирмаларга улар ташкил этилгандан кейин бир ой муддатда уларнинг самарали фаолият кўрсатиши, шу жумладан айланма маблағлар шакллантирилиши учун уларнинг ҳар бирига камида 2 млрд. сўмдан кам бўлмаган миқдорда имтиёзли кредитлар ажратиш топшириғи берилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг