Валюта курслари 08/11/2024
$1 – 12809.05
UZS – 0.17%
€1 – 13765.89
UZS – 0.09%
₽1 – 130.56
UZS – 0.22%
Қидириш
Дунё 01/05/2019 Цукерберг Facebook’нинг янги дизайнини намойиш қилди
Sukerberg Facebook’ning yangi dizaynini namoyish qildi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Facebook компанияси дастурчилар учун мўлжалланган F8 анжуманида ижтимоий тармоғининг янги дизайнини намойиш қилди дея хабар бермоқда Kun.uz. Янги дизайн FB5 деб номланган. Компания раҳбари Марк Цукербергнинг таъкидлашича, бўлғуси ўзгаришларда фойдаланувчилар дахлсизлиги муҳим роль ўйнайди.

Жумладан, ижтимоий тармоқнинг янги дизайнида гуруҳларга урғу берилган. Улар саҳифа марказига жойлаштирилади. Фойдаланувчиларга излаш қулайроқ бўлиши учун яхшиланган тавсиялар тизими таклиф қилинади.  

Янги дизайнда аввалги дизайнда устунлик қилган кўк рангдан деярли тўлиқ воз кечиш кўзда тутилган. Бундан ташқари, сайт “қалпоғи” йўқолади, дизайн очроқ рангларда бажарилади.

Facebook асосчиси Марк Цукербергнинг айтишича, дастурнинг нафақат ташқи кўриниши, балки функциялари ҳам ўзгаради. “Умуман, биз сизга излашингиз ва сиз кўпроқ ишлатадиган функцияларни қўллашингиз қулайроқ бўладиган ўзгартиришлар қилдик”, деб таъкидлаб ўтган Цукерберг.

Таъкидланишича, дастурнинг янги версияси яқин ойларда iOS ва Android операцион тизимлари учун пайдо бўлади. Шунингдек, компаниянинг бошқа дастурлари – WhatsApp, Instagram ва Messenger ҳам ўзгаришларга учрайди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг