Сессияда ташкилий масала кўрилди. А.Усмонов Тошкент вилояти ҳокими вазифасидан озод қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов тавсиясига кўра, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 15-банди ва 102-моддаси ҳамда халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг қарорига мувофиқ Зангиота тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Содиқ Собитович Абдуллаев Тошкент вилояти ҳокими этиб тасдиқланди.