Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 06/04/2023 “SQB Business” интернет банк дастури “Dibank” хизматига уланди
“SQB Business” интернет банк дастури “Dibank” хизматига уланди

Ўзсаноатқурилишбанк тизимида “SQB Business” интернет банк дастурининг “Dibank” хизматига интеграция ишлари муваффақиятли якунланди. Эндиликда банк мижозлари бўлган йирик корхоналар ва тадбиркорлик субъектлари тўловлар билан боғлиқ амалиётларни осон амалга оширади.

Хизматлар бозорида инновацион ёндашувлар, айниқса, банк соҳасида кўп кўзга ташланмоқда. Технологик тенденциялар, истеъмолчилар талабининг ўсиши ва тизимни трансформация қилиш зарурати бу борада муҳим омилдир.

Ўзсаноатқурилишбанк томонидан ҳам мижозга йўналтирилган қатор инновацион лойиҳалар татбиқ этилмоқда. Улардан бири – “Dibank” хизмати.

Хизмат ёрдамида энди барча банк ҳужжатлари тўғридан-тўғри “1C” ёки “Didox” дастуридан юборилади ва қабул қилинади.

Бу билан корхоналарнинг тўловлар билан боғлиқ амалиётлари тенг ярмига қисқаради, тўловлар янада хавфсизроқ бўлади, жараёнда инсон омили ва харажатлар камаяди.

Хизматдан фойдаланиш учун мижозлар ўзларининг “1C” дастурида “Dibank” ҳисобини яратиши ва тизимга банкни қўшиши лозим бўлади.

Шундан сўнг улар қуйидаги имкониятларга эга бўлади:

“SQB Business” дастуридан ҳисоботни юкламасдан, тўғридан-тўғри банк кўчирмасини олиш;

– тайёр тўлов топшириқномаларини, шунингдек, иш ҳақи бўйича кўчирмаларни банк тизимида қўлда такрорламасдан дарҳол “1C”дан юбориш.

Шунингдек, ушбу хизмат билан кирувчи тўловлар, мемориал ордерлар, тўлов талабномалари ва инкасса топшириқлари бўйича ҳисобдан чиқаришлар осонлаштирилди. Пластик карталарга ойлик маошларни тушириш бўйича реестр шакллантириш учун вақт сарфлашнинг олди олинди.

Батафсил маълумотни dibank.uz сайтида ёки Банк алоқа маркази (1180, 71 200-43-43) орқали олиш мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг