Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Иқтисод 19/12/2023 «Спарк», «Нексия-3», экскаватор олиб бераман деб 476 миллион сўмни «ухлатган» фирибгарга жиноят иши қўзғатилди
«Спарк», «Нексия-3», экскаватор олиб бераман деб 476 миллион сўмни «ухлатган» фирибгарга жиноят иши қўзғатилди

Давлатимиз раҳбари топшириғи асосида Президент Халқ қабулхоналари Термиз шаҳри, Денов ва Шеробод туманларида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича ташкил қилган оммавий қабулларда вилоят прокуратураси, судлари, солиқ, ички ишлар, адлия ва божхона бошқармалари масъуллари ҳар бир масалани мурожаатчилар иштирокида синчиклаб кўриб чиқди. Қонуний ечими бор масалалар жойида ҳал қилиб берилди.

Қабуллар давомида келиб тушган 385 та масаланинг 183 таси ижобий ҳал қилинди, 22 нафар мурожаатчига ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳат берилган бўлса, 180 та масала назоратга олинди.

Вилоят прокуратурасига мурожаатлар асосида ангорлик Соҳиба Эргашева сингари 11 нафар аёлнинг 18 миллион сўмдан зиёд алимент пуллари ундириб берилди.

Термиз шаҳри «Жўйжангал» маҳалласида яшовчи Шуҳрат Жўраевнинг вилоят ИИБга мурожаати асосида ундан «Спарк», «Нексия-3» автомашиналари ва битта экскаватор олиб бераман деб жами 476 миллион сўм олиб, пулларини бермай юрган бир шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Худди шундай шерободлик Давлат Хўшбоқов мурожаати асосида уч-тўрт йилдан бери унга сотилган чорваси учун жами 140,5 миллион сўм маблағни бермай юрган бир йўла уч шахсга нисбатан ҳам фирибгарлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди. 

Деновлик Зулфия Тошева мурожаати асосида туманнинг «Оловиддин» маҳалласидаги, музработлик Абдусалом Абдумўминов мурожаатига кўра, «Музработ дарвоза» маҳалласидаги «Камалак» боғчаси ёнидаги йўлларга йўл белгилари ўрнатилиб, пиёдалар ўтиш чизиқлари чизилди.

Фуқаролиги бўлмаган 3 нафар шахс Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди, ижтимоий ҳимояга муҳтож 4 нафар мурожаатчига фуқаролик паспорти ID паспорти олиб берилди.

Термиз шаҳридаги «Surxon Sifat Textile» корхонаси масъулларининг вилоят солиқ бошқармасига қўшимча қиймат солиғи бўйича нотўғри ҳисобланган 3 млрд 600 млн сўм ортиқча тўловни қайтариш масаласидаги

мурожаати жойида ижобий ҳал қилинди.

Бундан ташқари, Президент виртуал қабулхонаси ва вилоят судларига аввалги мурожаатларга кўра берилган тақдимнома ва илтимосномалар асосида жиноят ишлари бўйича судлар бир қатор ишларни кўриб чиқди. Натижада, озодликдан маҳрум қилиш, озодликни чеклаш ва ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган 114 нафар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди. 4 нафар озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган маҳкумлар умумий тартибли колониядан манзил-колониясига ўтказилди, 5 нафар шахсга оид айблов хулосаси билан бўлган жиноят иши ярашув асосида кўрилиб, ҳаракатдан тугатилди; 4 нафар судланувчига оид жиноят иши судлар томонидан очиқ суд мажлисида кўрилиб, уларга қўлланилган қамоқ эҳтиёт чораси бекор қилиниб суд залидан қамоқдан озод қилинди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг