Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 16/12/2016 S&P: “Ravnaq-bank” ХАТБ рейтинги бўйича прогнози “Ижобий”га ўзгартирилди
S&P: “Ravnaq-bank” ХАТБ рейтинги бўйича прогнози “Ижобий”га ўзгартирилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 15-декабрь куни S&P Global Ratings “Ravnaq-bank” Хусусий Акциядорлик Тижорат Банкининг рейтинги бўйича прогнозини “Стабил”дан “Ижобий”га ўзгартирди.

“Биз, шунингдек қисқа ва узоқ муддатли кредит рейтингларини “CCC+/C” даражада тасдиқладик”, - дейилади агентлик хабарида.

“Прогнозимизнинг ижобийга ўзгартирилиши “Ravnaq-bank” Хусусий Акциядорлик Тижорат Банкига бир йил аввал валюта операцияларини амалга оширишга лицензиянинг қайтарилиб берилиши натижасида банк томонидан бизнесни қайта тиклаш аломатлари яққол кўринганлиги сабаблидир”, - дея қайд этилди хабарда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг